Марказий Осиёдаги илк амалиёт: Тошкентда “Меҳрибон такси” иш бошлади

Oбуна бўлиш
Анъанавий таксилардан фарқли равишда бу автомобиллар жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тошкентда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун хизмат кўрсатувчи "Меҳрибон такси" иш бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Анъанавий таксилардан фарқли равишда бу автомобиллар таянч-ҳаракат аъзоларида муаммолари бор инсонларга мўлжалланган.
“Ушбу такси имконияти чекланган фуқароларни тиббий-профилактика муассасаларига, дорихоналарга, ижтимоий ҳимоя муассасаларга, маданий хордиқ чиқариш масканларига қулай ва хавфсиз бориб, келишлари учун хизмат қилади”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, айрим зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш учун турли идораларга боришда ҳам хизмат кўрсатади. Ҳар бир йўловчидан тушган маблағнинг маълум фоизи ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Таъкидланишчиа, Мазкур хизмат Марказий Осиё минтақасида илк амалиёт бўлиб, йил сайин унга талаб ва эҳтиёж ортиб бормоқда.
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

Тошкентдаги “Меҳрибон такси” - Sputnik Ўзбекистон
1/7

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

© Пресс-служба хокимията г. Ташкент

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

Тошкентдаги “Меҳрибон такси” - Sputnik Ўзбекистон
2/7

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

© Пресс-служба хокимията г. Ташкент

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

Тошкентдаги “Меҳрибон такси” - Sputnik Ўзбекистон
3/7

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

© Пресс-служба хокимията г. Ташкент

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

Тошкентдаги “Меҳрибон такси” - Sputnik Ўзбекистон
4/7

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

© Пресс-служба хокимията г. Ташкент

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

Тошкентдаги “Меҳрибон такси” - Sputnik Ўзбекистон
5/7

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

© Пресс-служба хокимията г. Ташкент

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

Тошкентдаги “Меҳрибон такси” - Sputnik Ўзбекистон
6/7

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

© Пресс-служба хокимията г. Ташкент

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

Тошкентдаги “Меҳрибон такси” - Sputnik Ўзбекистон
7/7

Тошкентдаги “Меҳрибон такси”

Маълумот учун, бугунги кунда Тошкентда 6000 га яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қилмоқда. Улардан 300 га яқини таянч-ҳаракат аъзоларида нуқсони бор инсонлардир.
Янгиликлар лентаси
0