АҚШ иқтисодий урушда мағлубиятга учради - Туркия ОАВ

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗдание Нью-йоркской фондовой биржи на Уолл-стрит (NYSE)
Здание Нью-йоркской фондовой биржи на Уолл-стрит (NYSE) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ иқтисодий урушда мағлубиятга учради - Туркиянинг Cumhuriyet газетаси.
АҚШнинг Россия ва Хитойга қарши иқтисодий тажовузи маъносиз бўлиб чиқди ва Америка учун муваффақиятсизликка айланди. Бу ҳақда Туркиянинг Cumhuriyet газетаси муаллифи Меҳмет Али Гуллер. РИА Новости хабарига асосан.
Унинг фикрига кўра, америкалик сиёсатчиларнинг "қирғин санкциялар" бўйича ҳисоби Россиянинг тузилишини яхши тушунмаганилиги сабабли иш бермади, Россия бунга жавобан барча кучларини миллий иқтисодиётни қуришга қаратди.
"АҚШ бошқа давлатларни жиловлай олмади. Улар Германия бошчилигидаги ривожланган Европа иқтисодларини энергия санкцияларини қўллашга мажбур қила олмадилар ва ғаллага нисбатан киритилган чекловлар олиб ташланади, шекилли. Улар энергетик бозорни назорат қилиш мақсадида улар билан ҳамкорлик қилишга Саудия Арабистонни ишонтира олмади. Улар Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Туркия каби йирик харидорларни “тўсиб қўя олмади”, - деди Гуллер.
Унинг таъкидлашича, ўз ташаббуслари туфайли Вашингтон оғир молиявий аҳволга тушиб қолди. "АҚШ иқтисодиёти 2022 йилнинг биринчи чорагида 1,5 %га қисқарди! Бироқ биринчи чоракда 1,1 фоиз ўсиш кутилган эди. Бошқа томондан, инфляция АҚШда рекордларни янгиламоқда. Йиллик инфляция феврал ойида 7,9 %дан ошди. Март ойида 8,5%, кутилганидан ошиб кетди ва 40 йиллик энг юқори кўрсаткичга етди. АҚШ Федерал захира тизими эса шу ой бошида ўзининг асосий фоиз ставкасини йиллик бир фоизга оширди”, — дейилган мақолада.
Шу билан бирга, жорий йил апрел ойида Россиянинг энергия ресурсларини сотишдан тушган даромадлари 2021 йил шу даврига нисбатан икки баравар кўпайди, деди Гуллер. Рубл ҳам Ғарб санкцияларининг барбодлигини кўрсатди.
"Россия рубли АҚШ кутганидан фарқли ўлароқ, долларга нисбатан мустаҳкамланди. Украинадаги махсус операция олдидан 77 рубл атрофида бўлган валюта курси 6 март куни санкцияларнинг биринчи зарбаси билан 114 тага етди ва 3 апрел куни эса яна бошланишидан олдинги кўрсаткичларга қайтди.Шундан сўнг Россиявалютаси кундан-кунга кучайиб борди ва 22 майда бу кўрсаткич 57га тушди. Шундай қилиб, рубл долларга нисбатан 30 %га қўшилди ва сўнгги тўрт йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди”, — деди муаллиф.

Россияга қарши санкциялар

Украинани денацификациява демилитаризация қилиш бўйича махсус операция бошланганидан сўнг Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босиминикучайтирди. Биринчи навбатда чеклов чоралари банк секторига ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга таъсир кўрсатди.
Кремл бу чораларни иқтисодий уруш деб атади, бундай аввал бўлмаган, аммо воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини таъкидлаганди.
Янгиликлар лентаси
0