https://sputniknews.uz/20220531/aktsiz-oshishi-benzin-narxiga-tasir-qilmaydi---ozbekneftgaz-24901405.html
Акциз ошиши бензин нархига таъсир қилмайди - “Ўзбекнефтгаз”
Акциз ошиши бензин нархига таъсир қилмайди - “Ўзбекнефтгаз”
Sputnik Ўзбекистон
Акциз солиқ ставкалари ўзгариши ҳисобига бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмайди. 31.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-31T13:54+0500
2022-05-31T13:54+0500
2022-05-31T13:54+0500
иқтисод
бензин
бензин нархи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/19/24785145_0:56:3071:1783_1920x0_80_0_0_a4f8b73a6e1c7920dd7fb2f1168a17db.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2022 йил 1 июндан акциз солиқ ставкалари миқдорларининг ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида бензин нархи ошмайди. Бу ҳақда мазкур АЖ матбуот хизмати хабар берди. Нефть маҳсулотларига солинадиган акциз солиқ ставкалари:Қайд этилишича, “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ қатор нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 июндан ўзгартиришлар киритилмоқда.Хусусан, АИ-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 71 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/19/24785145_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_0fdfc1b3d94c6e4da2685029f91c5450.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, бензин, бензин нархи
иқтисод, бензин, бензин нархи
Акциз ошиши бензин нархига таъсир қилмайди - “Ўзбекнефтгаз”
Акциз солиқ ставкалари ўзгариши ҳисобига бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмайди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2022 йил 1 июндан акциз солиқ ставкалари миқдорларининг ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида бензин нархи ошмайди. Бу ҳақда мазкур АЖ матбуот хизмати
хабар берди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида 1 июндан акциз солиқлари бўйича киритилаётган ўзгаришлар ҳисобига бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмайди”, дейилади хабарда.
Нефть маҳсулотларига солинадиган акциз солиқ ставкалари:
1 тонна Аи-80 маркали автобензин: амалда – 240 000 сўм, 1 июндан – 275 000 сўм (ўзгариш 35 000 сўм ёки 15 %);
1 тонна Аи-90 ва ундан юқори маркали автобензин: амалда – 275 000 сўм, 1 июндан – 275 000 сўм (ўзгаришсиз);
1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 240 000 сўм, 1 июндан – 264 000 сўм (ўзгариш 24 000 сўм ёки 10 %);
1 тонна ЭКО дизель ёқилғиси: амалда – 216 000 сўм, 1 июндан – 237 600 сўм (ўзгариш 21 600 сўм ёки 10 %).
Қайд этилишича, “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ қатор нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 июндан ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан, АИ-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 71 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин.