https://sputniknews.uz/20220530/xarid-cheklarini-bermaslik-bilan-bogliq-tekshirish-qoidalari-ozgartiriladi-24884882.html
Харид чекларини бермаслик билан боғлиқ текшириш қоидалари ўзгартирилади
Харид чекларини бермаслик билан боғлиқ текшириш қоидалари ўзгартирилади
Sputnik Ўзбекистон
1 июндан бошлаб фуқароларнинг тадбиркорлар устидан қилган шикоятларини кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилади. Бизнесга камчиликларни бартараф этиш учун вақт... 30.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-30T17:33+0500
2022-05-30T17:33+0500
2022-05-30T17:33+0500
жамият
давлат солиқ қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/04/20756553_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_d5e89bf95500733fc2f685f18693f892.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистонда 1 июндан тадбиркорларнинг харид чекларини бермасликлари билан боғлиқ текшириш қоидалари юмшатилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) матбуот хизмати хабар бермоқда.ДСҚ хабарига кўра, йил бошидан буён “Soliq” иловаси орқади 13 мингга яқин фуқародан 66 мингдан ортиқ чек бермаслик, пластик карталарга савдо қилишдан бош тортиш, пластик карталарга товарларни нархини ошириб сотиш ва бошқа қонунбузилишларига оид мурожаат келиб тушган.Таъкидланишича, онлайн касса машиналари орқали урилган ҳар бир чек солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиб, мурожаатчининг хабари асослийлиги бевосита ушбу субъектга ўрнатилган онлайн назорат касса машинаси кўрсаткичлари билан солиштирилган. Натижада 30 мингга яқин мурожаат бўйича текшириш ўтказиш рад этилган. Лекин қолган қисми – 97 фоизида ҳақиқатда чек урилмаганлиги бўйича мурожаатчиларнинг хабари ўз тасдиғини топган.Шу боис 1 июндан бошлаб шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилади. Бизнесга камчиликларни бартараф этиш учун вақт берилади. Хусусан, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича тадбиркорга таъсирчан молиявий жазо чоралари кўрилмайди.Бунинг ўрнига у билан профилактик суҳбат ўтказилади ва расман огоҳлантирилади. Агар у қонунни бузишда давом этса, иккинчи мурожаат юзасидан солиқ текшируви ташкил этилади.Солиқ текшируви натижаси бўйича қарор қабул қилиш жараёнида ушбу субъект бўйича такрорий тушган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.Қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлари учун мукофот тўланмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/04/20756553_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_bafd9a491d9df597ffefe9b1b4329d56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, давлат солиқ қўмитаси
жамият, давлат солиқ қўмитаси
Харид чекларини бермаслик билан боғлиқ текшириш қоидалари ўзгартирилади
1 июндан бошлаб фуқароларнинг тадбиркорлар устидан қилган шикоятларини кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилади. Бизнесга камчиликларни бартараф этиш учун вақт берилади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистонда 1 июндан тадбиркорларнинг харид чекларини бермасликлари билан боғлиқ текшириш қоидалари юмшатилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) матбуот хизмати
хабар бермоқда. ДСҚ хабарига кўра, йил бошидан буён “Soliq” иловаси орқади 13 мингга яқин фуқародан 66 мингдан ортиқ чек бермаслик, пластик карталарга савдо қилишдан бош тортиш, пластик карталарга товарларни нархини ошириб сотиш ва бошқа қонунбузилишларига оид мурожаат келиб тушган.
Таъкидланишича, онлайн касса машиналари орқали урилган ҳар бир чек солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиб, мурожаатчининг хабари асослийлиги бевосита ушбу субъектга ўрнатилган онлайн назорат касса машинаси кўрсаткичлари билан солиштирилган. Натижада 30 мингга яқин мурожаат бўйича текшириш ўтказиш рад этилган. Лекин қолган қисми – 97 фоизида ҳақиқатда чек урилмаганлиги бўйича мурожаатчиларнинг хабари ўз тасдиғини топган.
“Амалга оширилаётган тадбирлар солиқ тўловчиларни жазолаш эмас, белгиланган солиқ сиёсати асосида бюджетга тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган”, - дейилган хабарда.
Шу боис 1 июндан бошлаб шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилади. Бизнесга камчиликларни бартараф этиш учун вақт берилади. Хусусан, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича тадбиркорга таъсирчан молиявий жазо чоралари кўрилмайди.
Бунинг ўрнига у билан профилактик суҳбат ўтказилади ва расман огоҳлантирилади. Агар у қонунни бузишда давом этса, иккинчи мурожаат юзасидан солиқ текшируви ташкил этилади.
Солиқ текшируви натижаси бўйича қарор қабул қилиш жараёнида ушбу субъект бўйича такрорий тушган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Жамоатчилик назоратини кенгайтириш мақсадида бир фуқаронинг 24 соат ичида 2 тадан ортиқ ҳамда 30 календарь куни давомида 1 та шохобча бўйича 1 мартадан кўп мурожаат юборишига чеклов ўрнатилади.
Қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлари учун мукофот тўланмайди.