Ўзбекистонда етиштирилаётган дон аҳоли эҳтиёжлари учун етарлими

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишCosecha de trigo en Rusia
Cosecha de trigo en Rusia - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Oбуна бўлиш
Июнь ойида мамлакат далаларидан 7 миллион тоннадан ортиқ ғалланинг янги ҳосилини йиғиштириб олиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ғаллачилик ва дуккакли дон экинлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдулла Мансуров республикада ҳар йили қанча дон етиштирилиши ва захиралар ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда дон экспорти амалга оширилаётгани туфайли республикада ғалла уруғчилигида янги навларнинг яратилишига имкониятлар, шарт-шароит яратилмоқда. 50 дан ортиқ ғалла навлари давлат реестрига киритилган. Ғаллачилик кластерлари, фермер хўжаликлари энди ҳудудига мос келувчи истаган ғалла навларини четдан олиб келиб, уни экиш орқали юқори ҳосил олишлари мумкин.
Мансуров маълумотларига кўра, 2020 йилда республика бўйича ўртача ҳосилдорлик гектаридан 57 центнерни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 64 центнерга етди. 2022 йилда эса, гектаридан 70 центнер дон олишни режалаштирилган.
“Яна шуниям айтиш керакки, майдонларнинг кенгайиши, ҳосилдорликни ортгани ҳисобига республикада ўтган йилдаги дон захираси 2022 йилнинг август ойигача етарли. Июнь ойида эса далаларимиздан 7 миллион тоннадан ортиқ ғалланинг янги ҳосилни йиғиштириб оламиз. Ушбу ҳосил ўтган йилдагидан 1 миллион тоннадан ортиқ бўлиши режалаштирилмоқда”, - деди у.
У республика аҳолиси истеъмоли ва бошқа эҳтиёжлари учун 5,5 миллион тонна дон етарли бўлишини қайд этди. Яна 2 миллион тонна ортиқ дон етиштириш чорва, парранда, балиқни ҳам озиқлантиришга ва бу дон орқали бошқа соҳаларнинг ривожланишига олиб келади.
Донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш бўйича ахборот тизим ишга тушади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0