https://sputniknews.uz/20220530/melitopol-mamuriyati-shahar-markazidagi-portlashni-terakt-sifatida-baholadi-24881443.html
Мелитополь маъмурияти шаҳар марказидаги портлашни теракт сифатида баҳолади
Мелитополь маъмурияти шаҳар марказидаги портлашни теракт сифатида баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
Шаҳар марказида жойлашган турар-жой биноси ёнида гуманитар ёрдам олиб кетаётган автомобиль портлади. 30.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-30T14:50+0500
2022-05-30T14:50+0500
2022-05-30T14:50+0500
дунёда
портлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1e/24881412_0:186:2844:1786_1920x0_80_0_0_d9f44efdf5500356741f383b0e6d56b8.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Мелитополь маъмурияти бугун, 30 май куни тонгда шаҳар марказида содир бўлган портлашни теракт сифатида баҳолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Маъмуриятнинг қўшимча қилишича, жароҳатланган ёшларга Мелитополь вилоятида гуманитар ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеа жойида суд-тиббиёт экспертлари ишлаяпти.“Украина ҳукумати тинч аҳоли ва шаҳарлар инфратузилмасига қарши урушни давом эттирмоқда”, - дея хулоса қилди Мелитополь маъмурияти.Запорожье вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговнинг хабар беришича, Мелитополь марказидаги портлаш тахминан соат 7:40 да юз берган. Натижада Богдан Хмельницкий, Сергей Киров ва Пётр Дорошенко кўчаларида жойлашган уйларнинг деразалари титраб кетган. Осмонга эса қора тутун кўтарилган.РИА Новостининг Мелитополь маъмуриятидаги манбасига кўра, турар-жой биноси ёнида гуманитар ёрдам олиб кетаётган автомобиль портлаган. Хавфсизлик кучлари маъмурий бинолар жойлашган Ғалаба майдонини ўраб олган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1e/24881412_108:0:2736:1971_1920x0_80_0_0_4f3acb3b2c72992bd9a0b91c27c8d872.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, портлаш
Мелитополь маъмурияти шаҳар марказидаги портлашни теракт сифатида баҳолади
Шаҳар марказида жойлашган турар-жой биноси ёнида гуманитар ёрдам олиб кетаётган автомобиль портлади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Мелитополь маъмурияти бугун, 30 май куни тонгда шаҳар марказида содир бўлган портлашни теракт сифатида баҳолади. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди. “Бугун эрталаб Мелитополда шаҳарнинг тинч ҳаётини издан чиқаришга қаратилган террорчилик ҳаракати содир бўлди. Эрталаб соат саккизларда шаҳарнинг марказий қисмида портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль портлаб кетди. Натижада 28 ёшли қиз ва 25 ёшли йигит жароҳат олди”, - дейилади хабарда.
Маъмуриятнинг қўшимча қилишича, жароҳатланган ёшларга Мелитополь вилоятида гуманитар ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеа жойида суд-тиббиёт экспертлари ишлаяпти.
“Украина ҳукумати тинч аҳоли ва шаҳарлар инфратузилмасига қарши урушни давом эттирмоқда”, - дея хулоса қилди Мелитополь маъмурияти.
Запорожье вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговнинг хабар беришича, Мелитополь марказидаги портлаш тахминан соат 7:40 да юз берган. Натижада Богдан Хмельницкий, Сергей Киров ва Пётр Дорошенко кўчаларида жойлашган уйларнинг деразалари титраб кетган. Осмонга эса қора тутун кўтарилган.
РИА Новостининг Мелитополь маъмуриятидаги манбасига кўра, турар-жой биноси ёнида гуманитар ёрдам олиб кетаётган автомобиль портлаган. Хавфсизлик кучлари маъмурий бинолар жойлашган Ғалаба майдонини ўраб олган.