https://sputniknews.uz/20220530/hisor-qoriqxonasidagi-kamera-obektiviga-tyan-shan-qongir-ayiqlari-muhrlandi---video-24885549.html
Ҳисор қўриқхонасидаги камера объективига Тянь-Шань қўнғир айиқлари муҳрланди - видео
Ҳисор қўриқхонасидаги камера объективига Тянь-Шань қўнғир айиқлари муҳрланди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Ҳисор давлат қўриқхонасидаги камера Тянь-Шань қўнғир айиғи, ҳилол каклиги, ёввойи тўнғиз ҳамда жайрани суратга олди. 30.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-30T17:51+0500
2022-05-30T17:51+0500
2022-05-30T17:51+0500
жамият
ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1255/97/12559780_0:168:3045:1881_1920x0_80_0_0_85e2bb0fba945ee03fd82bba7a457662.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ҳисор давлат қўриқхонасида ўрнатилган яширин фотоқопқонларнинг камера объективига Тянь-Шань қўнғир айиғи, ҳилол каклиги, ёввойи тўнғиз муҳрланди. Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Камера 2 та Тянь-Шань қўнғир айиғи, 1 та ҳилол каклиги ва ёввойи тўнғизни суратга олган. Шунингдек, тўнғиз муҳрланган камерада ўсимликлар билан озиқланаётган жайрани ҳам учратиш мумкин.“Қўриқхонада ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш борасида доимий мониторинг-кузатув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.Айтилишича, фотоқопқонлар қўриқхонанинг турли ҳудудларига ўрнатилган. Улар ҳудуд ҳайвонот дунёсини ўрганишда катта ёрдам бермоқда.Ҳисор қўриқхонасида ноёб қор қоплони фотоқопқонга тушди – видеоЎтган вақт мобайнида қор қоплонлари, кийиклар, айиқ ва бошқа жониворлар айнан фотоқопқонлар ёрдамида тасвирга олинган. Бу эса уларнинг сони, яшаш тарзи ҳақида маълумот олиш имконини бермоқда.Маълумот учун, Қашқардарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида умуртқали хайвонларнинг 276 тури учраши аникланган. Тянь-Шань қўнғир айиғи Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ҳайвон тури ҳисобланади. 2020 йилда қўриқхона ҳудудида 91 бош қўнғир айиқ учраши қайд этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1255/97/12559780_158:0:2887:2047_1920x0_80_0_0_a6f704984b55912f6f4c8165ba62c91f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
жамият, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ҳисор қўриқхонасидаги камера объективига Тянь-Шань қўнғир айиқлари муҳрланди - видео
Ҳисор давлат қўриқхонасидаги камера Тянь-Шань қўнғир айиғи, ҳилол каклиги, ёввойи тўнғиз ҳамда жайрани суратга олди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ҳисор давлат қўриқхонасида ўрнатилган яширин фотоқопқонларнинг камера объективига Тянь-Шань қўнғир айиғи, ҳилол каклиги, ёввойи тўнғиз муҳрланди. Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Камера 2 та Тянь-Шань қўнғир айиғи, 1 та ҳилол каклиги ва ёввойи тўнғизни суратга олган. Шунингдек, тўнғиз муҳрланган камерада ўсимликлар билан озиқланаётган жайрани ҳам учратиш мумкин.
“Қўриқхонада ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш борасида доимий мониторинг-кузатув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Айтилишича, фотоқопқонлар қўриқхонанинг турли ҳудудларига ўрнатилган. Улар ҳудуд ҳайвонот дунёсини ўрганишда катта ёрдам бермоқда.
Ўтган вақт мобайнида қор қоплонлари, кийиклар, айиқ ва бошқа жониворлар айнан фотоқопқонлар ёрдамида тасвирга олинган. Бу эса уларнинг сони, яшаш тарзи ҳақида маълумот олиш имконини бермоқда.
Маълумот учун, Қашқардарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида умуртқали хайвонларнинг 276 тури учраши аникланган. Тянь-Шань қўнғир айиғи Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ҳайвон тури ҳисобланади. 2020 йилда қўриқхона ҳудудида 91 бош қўнғир айиқ учраши қайд этилган.