https://sputniknews.uz/20220530/dehqonoboddagi-ayrim-ekin-maydonlarini-minglab-chigirtkalar-egalladi--video-24877122.html
Деҳқонободдаги баъзи экин майдонларини минглаб чигирткалар эгаллади – видео
Деҳқонободдаги баъзи экин майдонларини минглаб чигирткалар эгаллади – видео
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассислар воқеа жойини ўрганишга йўл олишган. Чигирткаларнинг тури ўрганишлар жараёнида маълум бўлади. 30.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-30T11:49+0500
2022-05-30T11:49+0500
2022-05-30T20:44+0500
жамият
қашқадарё вилояти
чигиртка
деҳқонобод тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1e/24877098_0:78:3221:1890_1920x0_80_0_0_2afece2a2f1a15da48bf0081c6f72e87.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида жойлашган айрим қишлоқлардаги экин майдонларини минглаб чигирткалар эгаллади. Ижтимоий тармоқларда бу акс этган видео тарқалди.Қашқадарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати бошлиғи Шуҳрат Қаршиевнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, чигирткалар 1 км майдонга тарқалган бўлиши мумкин. Лекин улар айни вақтда майдонларга зарар етказмайди.Унинг сўзларига кўра, бу йил чигирткалар вилоятнинг 125 минг гектарида тарқалиши башорат қилинган.Ҳозирда Деҳқонободда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов бериш тадбирлари ўтказилиб, у ерда 4 та махсус техникадан фойдаланилмоқда. Бу йилги кураш тадбирларини муваффақиятли ўтказиш бўйича техника, ёқилғи мойлаш материаллари ва кимёвий воситалар захираси тўлиқ яратилган.Чигиртка тухумлари эрта баҳорда тупроқнинг устки қатлами ҳарорати +22...+25 даражага етганда чиқади. Улар тухум қўйгандан 35-40 кун ўтгач, тухумдан чиқиши май ойининг ўрталарида, май ойида қанот чиқариши кузатилади.Жиззахда чигирткалар тарқалишига қарши кураш бошландиМаълумот учун, Ўзбекистонда 150 дан ортиқ чигиртка тури учрайди. Шулардан 10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин.Чигирткалар яшаш тарзига қараб 2 гуруҳга тўда ҳосил қилиб яшовчи марокаш, осиё ва воҳа чигирткалари ҳамда маҳаллий чигирткаларга ажратилади.Улар Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг денгиз сатҳидан 250 метр баландликлардаги барча ҳудудларида учрайди. Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсининг яйловларида ҳам кенг тарқалган.
қашқадарё вилояти
деҳқонобод тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1e/24877098_300:0:2921:1966_1920x0_80_0_0_ec881a848f9f5c775715d275f9919c57.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қашқадарё вилояти, чигиртка, деҳқонобод тумани
жамият, қашқадарё вилояти, чигиртка, деҳқонобод тумани
Деҳқонободдаги баъзи экин майдонларини минглаб чигирткалар эгаллади – видео
11:49 30.05.2022 (янгиланди: 20:44 30.05.2022) Мутахассислар воқеа жойини ўрганишга йўл олишган. Чигирткаларнинг тури ўрганишлар жараёнида маълум бўлади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида жойлашган айрим қишлоқлардаги экин майдонларини минглаб чигирткалар эгаллади. Ижтимоий тармоқларда бу акс этган видео тарқалди.
Қашқадарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати бошлиғи Шуҳрат Қаршиевнинг
Sputnik мухбирига маълум қилишича, чигирткалар 1 км майдонга тарқалган бўлиши мумкин. Лекин улар айни вақтда майдонларга зарар етказмайди.
“Ҳозирда мутахассислар иштирокида воқеа жойини ўрганишга йўл олдик. Чигирткаларнинг тури ўрганишлар жараёнида маълум бўлади. Улар маҳаллий ёки марокаш чигирткалари бўлиши мумкин”, - дейди Шуҳрат Қаршиев.
Унинг сўзларига кўра, бу йил чигирткалар вилоятнинг 125 минг гектарида тарқалиши башорат қилинган.
Ҳозирда Деҳқонободда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов бериш тадбирлари ўтказилиб, у ерда 4 та махсус техникадан фойдаланилмоқда. Бу йилги кураш тадбирларини муваффақиятли ўтказиш бўйича техника, ёқилғи мойлаш материаллари ва кимёвий воситалар захираси тўлиқ яратилган.
Чигиртка тухумлари эрта баҳорда тупроқнинг устки қатлами ҳарорати +22...+25 даражага етганда чиқади. Улар тухум қўйгандан 35-40 кун ўтгач, тухумдан чиқиши май ойининг ўрталарида, май ойида қанот чиқариши кузатилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 150 дан ортиқ чигиртка тури учрайди. Шулардан 10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин.
Чигирткалар яшаш тарзига қараб 2 гуруҳга тўда ҳосил қилиб яшовчи марокаш, осиё ва воҳа чигирткалари ҳамда маҳаллий чигирткаларга ажратилади.
Улар Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг денгиз сатҳидан 250 метр баландликлардаги барча ҳудудларида учрайди. Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсининг яйловларида ҳам кенг тарқалган.