https://sputniknews.uz/20220530/bolalar-kuni-munosabati-bilan-pul-tarqatilayotgani-haqidagi-xabarlar-rad-etildi-24877851.html
Болалар куни муносабати билан пул тарқатилаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Болалар куни муносабати билан пул тарқатилаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига президентдан совға сифатида барча болаларга 200 минг сўмдан пул берилиши тўғрисида хабарлар... 30.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-30T12:26+0500
2022-05-30T12:26+0500
2022-05-30T12:26+0500
жамият
бир марталик ёрдам пули
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363545_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_b49ac9a828191e3139ca4329300a6f1e.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистонда 1 июнь куни муносабати билан ҳамма болалар учун 200 минг сўм берилиши тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди. Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлардаги норасмий хабарларга ишонган фуқаролар Халқ банки кассаларига бориб, маблағ берилишини талаб қилишмоқда.Аввалроқ айрим тоифадагиларга бир марталик ёрдам пули берилиши хабаридан сўнг фирибгарлар фаоллашгани хабар қилинган эди.Эслатиб ўтамиз, президентнинг 25 майдаги қарори билан, жумладан, фақат “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига 200 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули бериш белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363545_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_5349ac5cc9b4d16c74bf7422a4ae7804.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бир марталик ёрдам пули, болалар
жамият, бир марталик ёрдам пули, болалар
Болалар куни муносабати билан пул тарқатилаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига президентдан совға сифатида барча болаларга 200 минг сўмдан пул берилиши тўғрисида хабарлар тарқалди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистонда 1 июнь куни муносабати билан ҳамма болалар учун 200 минг сўм берилиши тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида
маълум қилди. Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлардаги норасмий хабарларга ишонган фуқаролар Халқ банки кассаларига бориб, маблағ берилишини талаб қилишмоқда.
“Ижтимоий тармоқларда болалар куни муносабати билан пул тарқатиляпти деган мазмунда гап-сўзлар тарқалмоқда. Ушбу хабарлар мутлақо ёлғон, пуллар президент қарорида белгиланган фуқароларгагина тарқатилади”, - дейди Ҳайдаров.
Аввалроқ айрим тоифадагиларга бир марталик ёрдам пули берилиши хабаридан сўнг фирибгарлар фаоллашгани
хабар қилинган эди.Эслатиб ўтамиз, президентнинг 25 майдаги қарори билан, жумладан, фақат “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига 200 минг сўмдан бир марталик
ёрдам пули бериш белгиланган.