Хотин-қизлар гранти учун тавсияномага ариза топшириш бошланмоқда

© AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2022
Oбуна бўлиш
30 майдан эҳтиёжманд хотин-қизлар ОТМга кириш учун тавсияномага ариза топширишлари мумкин
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун ОТМга киришда қўшимча 4 фоизли грант ажратилади.
Тошкент шаҳар Oила ва хотин-қизлар бошқармасининг хабар беришича, тавсиянома учун талабгорлар ҳужжатлари xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда жорий йилнинг 30 майидан 8 июнига қадар қабул қилинади.
Тавсиянома олишга талабгорлар:
кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар (оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила);
тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёҳуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
ногирон фарзанди бўлган, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида (ижарада) яшаётган, итжимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар бўлиши керак.
Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун берилган тавсиянома абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишда танланган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Тавсиянома билан танловда иштирок этган хотин-қизлар орасидан энг юқори натижа кўрсатганлар тўплаган баллари кетма-кетлигига кўра давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Беш йил меҳнат стажига эга бўлган аёллар тавсиянома асосида ОТМга кириши мумкин
Янгиликлар лентаси
0