https://sputniknews.uz/20220528/samarqandda-noqonuniy-qurilgan-11-qavatli-mehmonxona-buziladi-24857208.html
Самарқандда ноқонуний қурилган 11 қаватли меҳмонхона бузилади
Самарқандда ноқонуний қурилган 11 қаватли меҳмонхона бузилади
Sputnik Ўзбекистон
Қурилиш ишлари лойиҳа тасдиқланмасдан, рухсатнома ҳамда экспертиза хулосалари олинмасдан бажарилган 28.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-28T16:51+0500
2022-05-28T16:51+0500
2022-05-28T16:52+0500
жамият
қурилиш
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1c/24856837_0:120:1001:683_1920x0_80_0_0_b74315cf28187842332257973e19626e.jpg
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Самарқанд вилоятидаги “Жойи Сой” маҳалласида фуқаро ўз уйининг бир қисмини бузиб, жойидан 21х12 метрли 11 қаватли меҳмонхона қурган.Маҳаллий қурилиш инспекция ходимлари томонидан бир неча бор қурилишни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилганига қарамасдан - фуқаро ўзбошимчалик билан қурилишни давом эттирган.“Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ ва ҳудудий инспекция ходимлари томонидан 2022 йил 6 май куни бинонинг сейсмик ҳолати ўрганиб чиқилиб, “Ўзоғирсаноатлойиҳа”АЖнинг хулосасига асосан бинонинг КМК, ШНК талабларига жавоб бермаслиги ва колонналарнинг айрим жойлари дарз кетганлиги ўз тасдиғини топган ҳамда бинони бузиш бўйича хулоса берилган, - дейилади хабарда.Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудуди сейсмик фаол зона ҳисобланади ва бу ерда қурилаётган ҳар қандай кўп қаватли бино, айниқса ижтимоий объектлар белгиланган қурилиш талаб ва нормаларига жавоб берадиган лойиҳа, экспертиза хулосалари ҳамда тегишли органларнинг рухсатномалар асосида қурилиши керак. Акс ҳолда бундай бинолар қурилиш жараёнида ҳам фойдаланишда ҳам атрофидаги ҳудудларга ва фуқаролар ҳаётига хавф солиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1c/24856837_0:27:1001:777_1920x0_80_0_0_3e0d620cda5735ff72230b9bb54e5c69.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қурилиш, самарқанд
жамият, қурилиш, самарқанд
Самарқандда ноқонуний қурилган 11 қаватли меҳмонхона бузилади
16:51 28.05.2022 (янгиланди: 16:52 28.05.2022) Қурилиш ишлари лойиҳа тасдиқланмасдан, рухсатнома ҳамда экспертиза хулосалари олинмасдан бажарилган
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Самарқанд вилоятидаги “Жойи Сой” маҳалласида фуқаро ўз уйининг бир қисмини бузиб, жойидан 21х12 метрли 11 қаватли меҳмонхона қурган.
Қурилиш ишлари лойиҳа тасдиқланмасдан, тегишли рухсатномалар ҳамда экспертиза хулосалари олинмасдан бажарилган, дейилади вазирлик
хабарида.Маҳаллий қурилиш инспекция ходимлари томонидан бир неча бор қурилишни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилганига қарамасдан - фуқаро ўзбошимчалик билан қурилишни давом эттирган.
“Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ ва ҳудудий инспекция ходимлари томонидан 2022 йил 6 май куни бинонинг сейсмик ҳолати ўрганиб чиқилиб, “Ўзоғирсаноатлойиҳа”АЖнинг хулосасига асосан бинонинг КМК, ШНК талабларига жавоб бермаслиги ва колонналарнинг айрим жойлари дарз кетганлиги ўз тасдиғини топган ҳамда бинони бузиш бўйича хулоса берилган, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудуди сейсмик фаол зона ҳисобланади ва бу ерда қурилаётган ҳар қандай кўп қаватли бино, айниқса ижтимоий объектлар белгиланган қурилиш талаб ва нормаларига жавоб берадиган лойиҳа, экспертиза хулосалари ҳамда тегишли органларнинг рухсатномалар асосида қурилиши керак. Акс ҳолда бундай бинолар қурилиш жараёнида ҳам фойдаланишда ҳам атрофидаги ҳудудларга ва фуқаролар ҳаётига хавф солиши мумкин.