https://sputniknews.uz/20220528/korruptsiya-sodir-etgan-shaxs-davlat-xizmatiga-qabul-qilinmaydi---yangi-qonun-24854714.html
Коррупция содир этган шахс давлат хизматига қабул қилинмайди - Сенат
Коррупция содир этган шахс давлат хизматига қабул қилинмайди - Сенат
Sputnik Ўзбекистон
Янги қонун давлат хизмати хизматчиларининг тоифаси, мақоми, малака даражаси, уларга қўшимча ҳақ тўлаш билан бирга уларнинг масъулиятини ҳам оширади. 28.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-28T14:19+0500
2022-05-28T14:19+0500
2022-05-28T14:20+0500
жамият
ўзбекистон олий мажлиси сенати
коррупция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1c/24854895_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_12d9b6744d3234432d106f9026c7471b.jpg
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди. Бу ҳақида 28 май куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунда айтиб ўтилган. Муҳокама қилинган Қонун нормалари фақатгина давлат реестрига киритиладиган лавозимларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларига нисбатан татбиқ этилади.Шу билан бирга, Қонунда халққа хизмат қилиш давлат фуқаролик хизматининг асосий принципларидан бири этиб белгиланмоқда.Янги қонун давлат хизмати соҳасини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Хусусан, давлат хизматчиларининг тоифаси, мақоми, малака даражаси, уларга қўшимча ҳақ тўлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда уларнинг масъулиятини ҳам янада оширишга хизмат қилади.Сенат аъзолари ушбу Қонунни маъқуллади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1c/24854895_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_45651aa2c42883750137408944840f50.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, коррупция
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, коррупция
Коррупция содир этган шахс давлат хизматига қабул қилинмайди - Сенат
14:19 28.05.2022 (янгиланди: 14:20 28.05.2022) Янги қонун давлат хизмати хизматчиларининг тоифаси, мақоми, малака даражаси, уларга қўшимча ҳақ тўлаш билан бирга уларнинг масъулиятини ҳам оширади.
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.
Бу ҳақида 28 май куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунда айтиб ўтилган.
Қонун билан давлат хизматчиларининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) асосида баҳоланиши қатъий белгиланмоқда. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди, - дейилган хабарда.
Муҳокама қилинган Қонун нормалари фақатгина давлат реестрига киритиладиган лавозимларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларига нисбатан татбиқ этилади.
Шу билан бирга, Қонунда халққа хизмат қилиш давлат фуқаролик хизматининг асосий принципларидан бири этиб белгиланмоқда.
Янги қонун давлат хизмати соҳасини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Хусусан, давлат хизматчиларининг тоифаси, мақоми, малака даражаси, уларга қўшимча ҳақ тўлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда уларнинг масъулиятини ҳам янада оширишга хизмат қилади.
Сенат аъзолари ушбу Қонунни маъқуллади.