ЕИ Украинадан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб чиқиш йўлини изламоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишПшеница, архивное фото
Пшеница, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2022
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқиш учун денгиз миссияси имкониятларини ўрганмоқда - ОАВ.
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Европа Иттифоқи ўз ғалласига эга бўлмага мамлакатларда очлик содир бўлишидан қўрқиб Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга ёрдам бериш учун денгиз миссияси имкониятларини ўрганмоқда, дея хабар бермоқда РИА Новости Испаниянинг El Pais нашрига асосан.

"Душанба куни Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммити Украинанинг қишлоқ хўжалиги экспортига боғлиқ бўлган мамлакатларда очарчиликнинг кучайиши хавфини кўриб чиқади. Европа Иттифоқи Украина дон омборлари ва портларида тўпланган донни экспорт қилишни осонлаштириш учун барча мумкин бўлган ресурсларни сафарбар қилишга тайёр. Ҳатто Қора денгиз орқали юк кемаларини кузатиб бориш учун ҳарбий денгиз миссиясини ҳам ташкил қилишга тайёр,- деб ёзади нашр.

ЕИ саммитида муҳокама қилинадиган масалалар орасида озиқ-овқат маҳсулотларини, Одесса портblfy экспорт қилишга рухсат бериш” ҳақидаги Россия чақириқ юбориш таклифи ҳам бор.
Газетанинг таъкидлашича, бундай операцияда Россия флоти билан юзага келиши мумкин бўлган турли ҳодисалар хавфи бор.
Аввалроқ Россия ТИВ Россия Украина ғалласининг экспортига тўсқинлик қилмаётгани, логистика муаммолари Киевнинг айби билан юзага келгани, унинг қўшинлари денгиз портларини миналаштирганини маълум қилганди. Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, “Россиянинг гўёки Қора денгиз портларида Украина ғалласининг экспортига тўсқинлик қилаётгани ва бунинг натижасида ғалла бозоридаги тақчиллик ҳақидаги гаплар чайқовчиликдан бошқа нарса эмас”.
Одесса денгиз портининг собиқ ходимининг РИА Новостиъга айтишича, Украина мамлакатнинг ўзида ғалла тақчиллиги таҳдидига қарамай, Европа Иттифоқи босими остида Одесса портидаги омборлардан буғдой захираларини муқобил йўллар билан экспорт қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0