Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари ўзгарди

© НОК УзбекистанаМақсуд Абдусаматов
Мақсуд Абдусаматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Oбуна бўлиш
“Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусаматов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси этиб сайланди.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар сайланди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Унда “Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусаматов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси этиб сайланди.
Шу кунгача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмонов ўз хоҳишига кўра лавозимдан озод этилди.
“Олдимизда турган йирик мусобақаларда спортчи ва мураббийларимизнинг муваффақиятга эришишлари учун барча шароитларни яратиб берамиз”, дейди Мақсуд Абдусаматов.
Айтилишича, Рустам Шоабдураҳмоновнинг бошқаруви даврида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони етишиб чиққан. Олимпия ўйинларига илк бор 3 та лицензия қўлга киритилган.
Янгиликлар лентаси
0