Мисрлик талаба қиз Қуръонни тўлиқ кўчириб ёзди

© Управление Мусульман УзбекистанаВпервые девушка полностью переписала Коран
Впервые девушка полностью переписала Коран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2022
Oбуна бўлиш
Ҳожарга Қуръонни усмонли ёзувида ёзишда отаси ёрдам берган. Унинг сўзларига кўра, бу иш жамиятдаги хотин-қизларгa намуна бўлиш учун қилинган.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Мисрлик хаттот талаба қиз Ҳожар Абдул Рауф Абдул Ҳалим тўрт ярим ой ичида Қуръонни тўлиқ қўлда кўчириб ёзди ва Қуръонни кўчириб ёзган биринчи қиз бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
“Ҳожар Ал-Азҳар ислом университети талабаси. Бу талабанинг Қуръон бўйича навбатдаги ютуғи ҳисобанади. У даставвал Қуръонни тўлиқ ёд олди. Шундан сўнг, бу ишга астойдил киришди”, дейилади хабарда.
Ҳожарга Қуръонни усмонли ёзувида ёзишда отаси ёрдам берган. Унинг сўзларига кўра, бу иш жамиятдаги хотин-қизларгa намуна бўлиш учун қилинган.
Айтилишича, Ҳожар санъат асарини нашр этмоқчи. У яқин кунларда Ислом тадқиқот ассамблеясидан рухсат олиш мақсадида Ал-Азҳар раҳбари шайх Аҳмад ал-Тойиб билан учрашади.
Маълумот учун, Шарқда, жумладан, Марказий Осиёда китоб босиш ускуналари ихтиро қилинганига қадар китоблар нусхаларни кўпайтириш билан хаттотлар шуғулланган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Самарқандлик ҳаттот Абдужалил Эргашев 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини кўчириб ёзганди. У улуғ каломлар битилган китобни уч йил мобайнида 310 вараққа (2 томонлама), 620 саҳифада араб куфи хатида ёзишга муваффақ бўлган.
Янгиликлар лентаси
0