ЕОИИ саммитида Владимир Путин нутқидан асосий фикрлар
© POOL
/ Oбуна бўлиш
ЕОИИ давлатлари иқтисодий мураккаб шароитда ўзларини ўта маъсулиятли тутмоқда - Путин.
ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Бугун Бишкекда бўлиб ўтаётган ЕОИИ давлатлари олий кенгаши мажлисида Россия президенти Владимир Путин сўзга чиқди.
Президент айтишига кўра, ЕОИИ давлатлари иқтисодий мураккаб шароитда ўзларини ўта маъсулиятли тутмоқда.
ЕОИИ раҳбарлари йиғилишида Владимир Путин нутқидан асосий фикрлар
Россия ва ЕОИИ давлатлари иқтисодий мураккаб шароитда ўзларини ўта маъсулиятли тутмоқда.
ЕОИИ аъзолари ўртасидаги товар айланмаси 2021 йилда қарийб учдан бирига ошди.
Шу давр мобайнида ЕОИИ мамлакатлари умумий ялпи ички маҳсулоти 4,6 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 5 фоиздан кўпроққа ўсди.
ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валютадаги тўловлар улуши 75 фоизга етди.
ЕОИнинг Эрон билан имтиёзли савдо режимини янада ривожлантириш, Миср ва Индонезия билан эркин савдо битимларини тузиш, БАА билан имтиёзли савдо келишувига эришиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Россия президенти Ўзбекистон ЕОИИ билан, ўзига қулай ва фойдали бўлган кўринишда, ҳамкоркликни чуқурлаштиришига умид билдирди.
29 май Евроосиё иттифоқи куни деб эълон қилинади.
Йиғилишда шунингдек Иттифоққа аъзо давлатларнинг 2022-2023 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий сиёсати бўйича йўриқномалар муҳокама қилинади ва тасдиқланиши кўзда тутилган.
Ундан ташқари ЕОИИ ва ташқи шериклар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Биринчи навбатда Хитой билан иқтисодий муносабатларнинг янгиланган асоси белгиланиши кутилмоқда.