Бўлажак юлдуз: фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпиони билан интервью

Oбуна бўлиш
Нигинабону Жамолиддинова Ўтган ҳафтада фигурали учиш бўйича республика чемпиони унвонини яна бир бор тасдиқлади. Келажакда - Олимпиада даражасига чиқиш. Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Ўтган ҳафтада Тошкентда фигурали учиш бўйича Республика чемпионати якунлари сарҳисоб қилинди ва Жамолиддинова чемпионлик унвонини яна бир бор тасдиқлади.
Бу муваффақият ортида нима бор? Йиллар машғулот, қатъият ва тўсиқларни энгиб ўтиш. Жамолиддинованинг спорт карераси осон бошлангани йўқ - биринчидан, у фигурали учиш билан тўққиз ёшида шуғуллана бошлаган, фигурали учишда одатдагидек 4-5 ёшида эмас.
Иккинчидан, ўшанда Тошкентдаги музли майдонлар йўқ эди. Нигинабону фигурали учишни ўргана бошлаганида, пойтахтда фақат пластик қопламали коньки майдончалари мавжуд эди.
Нигинабону ўз муваффақиятини онадек меҳрибон устози Эллита Ивановна (Эллита Аванесян) билан боғлади. Спортчи айтишига кўра, айнан шу киши унининг қобилиятини пайқаган ва жиддий шуғуллана бошлаган.
Эллита Ивановнанинг ўзи, ҳар бир конькида учувчига ўзига хос ёндашув керак, деб ҳисоблайди.
"Ҳар бир спортчининг ўзига хос феъл-атвори, услуби ва ҳис-туйғулари бор. Болага қараганингизда, сиз унга мос мусиқа ва образни танлайсиз. Ва, албатта, спортчига бор кучингиз ва ҳис-туйғуларингизни беришга ҳаракат қиласиз, бошқалардан кучлироқ бўлишга интиласиз, - дейди Аванесян.
Нигинабону Жамолиддинованинг ўзи ҳам Олимпиадада Ўзбекистон шарафини улуғлашни орзу қилади.
"Мақсадим - келаси мавсум Гран-прига чиқиш ва жаҳон чемпионатига чиқиш. Кейин эса Олимпиадада қатнашишга ҳаракат қилиш. Бу менинг орзуим!" - дейди у.
Батафсил видеолавҳамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0