https://sputniknews.uz/20220526/rossiya-musulmonlarini--afgonistonga-gumanitar-missiya-bilan-boradi-24812110.html
Россия мусулмонларини Афғонистонга гуманитар миссия билан боради
Россия мусулмонларини Афғонистонга гуманитар миссия билан боради
Sputnik Ўзбекистон
Россия мусулмонлари диний идораси Афғонистон халқига кенг кўламли инсонпарварлик ёрдамини ташкил этади. 26.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-26T12:43+0500
2022-05-26T12:43+0500
2022-05-26T12:43+0500
россия
ислом дини
мусулмонлар
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/568/71/5687160_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_5f11645bdf01b8b9589ae9cd52103437.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россия мусулмонлари диний идораси (ДУМ РФ) ёз ойларида Афғонистон халқига кенг кўламли инсонпарварлик ёрдамини ташкил қилади. Бу ҳақда идора раиси ўринбосари Ильдар Аляутдиновга таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда. Қайд этилишича, Афғонистоннинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Жамол Носир Гарвал билан биргаликда шартлар келишиб олинган. Россия мусулмонлари делегациясининг Кобулга, шунингдек, бошқа шаҳар ва вилоятларга ташрифи шу йилнинг ёзида бўлиб ўтади.Россия мусулмонлари афғонларга ёрдам тариқасида дори-дармон ва иссиқ кийимлар етказиб беради.Шунингдек, у россиялик мусулмонлар миллати ва динидан қатъи назар барчага инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишини таъкидлади.“Агар кимдир ёрдамга муҳтож бўлса, биз унга ёрдам беришга интиламиз. Сурия, Ливан, Африка ва Осиё мамлакатларида ҳам шундай бўлган”, дейди диний қўмита вакили.Таъкидланишича, россияликлар ёрдам керак бўлган, оч қолган аёллар, болалар ва қарияларга парво қилмасдан ўтиб кета олмайди.Россия Мусулмонлар диний идораси (Духовное управление мусульман РФ) - 1994 йилда ташкил қилинган бўлиб, Россиядаги барча мусулмон жамоаларини бирлаштиради. ДУМ РФ таркибида Россиянинг 40га яқин вилоятларидан 400га яқин мусулмон жамоалари киради. ДУМ таркибида шунингдек бир қатор исломий олий ва ўрта таълим муассасалари, нашрлар ва хайрия фондлари ҳам киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/568/71/5687160_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_f9c1db65dc6feba4e62b63192718db16.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ислом дини, мусулмонлар, афғонистон
россия, ислом дини, мусулмонлар, афғонистон
Россия мусулмонларини Афғонистонга гуманитар миссия билан боради
Россия мусулмонлари диний идораси Афғонистон халқига кенг кўламли инсонпарварлик ёрдамини ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россия мусулмонлари диний идораси (ДУМ РФ) ёз ойларида Афғонистон халқига кенг кўламли инсонпарварлик ёрдамини ташкил қилади. Бу ҳақда идора раиси ўринбосари Ильдар Аляутдиновга таяниб, “РИА Новости”
хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Афғонистоннинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Жамол Носир Гарвал билан биргаликда шартлар келишиб олинган. Россия мусулмонлари делегациясининг Кобулга, шунингдек, бошқа шаҳар ва вилоятларга ташрифи шу йилнинг ёзида бўлиб ўтади.
Россия мусулмонлари афғонларга ёрдам тариқасида дори-дармон ва иссиқ кийимлар етказиб беради.
“Афғонистонга ташрифда “Закот” хайрия жамғармаси иштирок этади. Жамғарма камбағалларга ёрдам йиғиш, етказиб бериш ва тақсимлашни таъминлайди”, деди Россия Федерацияси ДУМ раиси ўринбосари.
Шунингдек, у россиялик мусулмонлар миллати ва динидан қатъи назар барчага инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишини таъкидлади.
“Агар кимдир ёрдамга муҳтож бўлса, биз унга ёрдам беришга интиламиз. Сурия, Ливан, Африка ва Осиё мамлакатларида ҳам шундай бўлган”, дейди диний қўмита вакили.
Таъкидланишича, россияликлар ёрдам керак бўлган, оч қолган аёллар, болалар ва қарияларга парво қилмасдан ўтиб кета олмайди.
“Бу ҳолатда ёрдам олаётганлар бизни руслардек кўради ва биз ўз ҳаракатимизни ўз давлатимиз байроғи остида амалга оширамиз”, дея хулоса қилди Ильдар Аляутдинов.
Россия Мусулмонлар диний идораси (Духовное управление мусульман РФ) - 1994 йилда ташкил қилинган бўлиб, Россиядаги барча мусулмон жамоаларини бирлаштиради. ДУМ РФ таркибида Россиянинг 40га яқин вилоятларидан 400га яқин мусулмон жамоалари киради. ДУМ таркибида шунингдек бир қатор исломий олий ва ўрта таълим муассасалари, нашрлар ва хайрия фондлари ҳам киради.