https://sputniknews.uz/20220526/parhezshunos-erkaklar-uchun-foydali-nonushtani-aytdi-24825336.html
Парҳезшунос эркаклар учун фойдали нонуштани айтди
Парҳезшунос эркаклар учун фойдали нонуштани айтди
Sputnik Ўзбекистон
Қандай озиқ-овқатлар нонушта учун кўпроқ фойдали? Бу борада парҳезшунос саломатлик учун енгил ва фойдалиларини маълум қилди. 26.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-26T22:17+0500
2022-05-26T22:17+0500
2022-05-26T22:17+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1354/39/13543939_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_2acfe4a9a94042b495544d8fdbc1365f.jpg
Нонушта овқат истеъмол қилишнинг энг муҳим даври ҳисобланади. Тонгда истеъмол қиладиган маҳсулотларимиз таркибида барча асосий нутриентлар- оқсиллар, ёғлар, углеводлар, шунингдек клетчатка бўлиши шарт дейди шифокор-парҳезшунос, гастроэнтеролог Нурия Дианова Sputnik радиосига берган интервьюсида. Тухум, нон ва сабзавотлардан фойдали ва ҳамёнбоп нонушта тайёр бўлиши мумкин.Парҳезшуноснинг айтишича, эркаклар учун энг фойдали нонушта димлаб пиширилган помидор қўшиб тайёрланган омлет бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, помидор таркибидаги ликопин моддаси простата бези фаолиятига яхши таъсир кўрсатади.Сули бўтқаси - яна бир фойдали маҳсулот. Тўйимли бўлиши учун уни мевалар: банан, олма, апельсин ёки пишлоқ билан истеъмол қилиш мумкин.Нонушта тайёрлашда дангасалар учун эса мюсли энг яхши вариант. Таркибида қуритилган банан, резаворлар солинган мюслини танлаш керак. Йогурт, сут, тухум, пишлоқ ва клетчатка учун банан билан истеъмол қилиш мумкин.Парҳезшунос қиёмли ёрмаларни нонуштада истеъмол қилишни тавсия қилмайди. Чунки улар очлик ҳиссини тез чақиради ва қонда глюкоза миқдорини оширади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1354/39/13543939_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_27f354b0c26b5842a8f2992efabe333f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси
Парҳезшунос эркаклар учун фойдали нонуштани айтди
Қандай озиқ-овқатлар нонушта учун кўпроқ фойдали? Бу борада парҳезшунос саломатлик учун енгил ва фойдалиларини маълум қилди.
Нонушта овқат истеъмол қилишнинг энг муҳим даври ҳисобланади. Тонгда истеъмол қиладиган маҳсулотларимиз таркибида барча асосий нутриентлар- оқсиллар, ёғлар, углеводлар, шунингдек клетчатка бўлиши шарт дейди шифокор-парҳезшунос, гастроэнтеролог Нурия Дианова
Sputnik радиосига берган интервьюсида. Тухум, нон ва сабзавотлардан фойдали ва ҳамёнбоп нонушта тайёр бўлиши мумкин.
“Агар нонуштада асосий маҳсулот тухум бўлса, бу яхши. Чунки у ҳайвон оқсилларининг энг яхшиси. У тез ҳазм бўлади ва денгиз маҳсулотлари, творог ва гўштга қараганда анча ҳамёнбоп. Нонуштада аёллар битта, эркаклар эса кўпи билан иккита тухум истеъмол қилиши мумкин. Шу билан бирга оқ эмас, балки жавдар нон истеъмол қилиш лозим. Тухум билан сабзавотли турли енгил овқат ёки салат истеъмол қилиш ҳам яхши. Айтайлик, уйда тайёрланган лечо, сабзавотлар, тузланган карам. Бу идеал ва қиммат бўлмаган нонушта”.
Парҳезшуноснинг айтишича, эркаклар учун энг фойдали нонушта димлаб пиширилган помидор қўшиб тайёрланган омлет бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, помидор таркибидаги ликопин моддаси простата бези фаолиятига яхши таъсир кўрсатади.
Сули бўтқаси - яна бир фойдали маҳсулот. Тўйимли бўлиши учун уни мевалар: банан, олма, апельсин ёки пишлоқ билан истеъмол қилиш мумкин.
Нонушта тайёрлашда дангасалар учун эса мюсли энг яхши вариант. Таркибида қуритилган банан, резаворлар солинган мюслини танлаш керак. Йогурт, сут, тухум, пишлоқ ва клетчатка учун банан билан истеъмол қилиш мумкин.
Парҳезшунос қиёмли ёрмаларни нонуштада истеъмол қилишни тавсия қилмайди. Чунки улар очлик ҳиссини тез чақиради ва қонда глюкоза миқдорини оширади.