“Ўлим аждаҳоси”: Аргентинада улкан учар судралиб юрувчининг қолдиқлари топилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСкелет древнего ящера
Скелет древнего ящера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Аргентиналик олимлар 86 миллион йил аввал динозаврлар билан бирга яшаган “Ўлим аждаҳоси” деб номланган улкан учар рептилиянинг янги турини аниқлади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Аргентинада автобус катталигидаги улкан учар судралиб юрувчи (рептилия)нинг тошга айланган қолдиқлари топилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Аргентиналик олимлар 86 миллион йил аввал динозаврлар билан бирга яшаган “Ўлим аждаҳоси” деб номланган улкан учар рептилиянинг янги турини аниқлади.
Тадқиқотчиларга кўра, қадимий учар рептилия ёки птерозавр янги намунасининг қанотлари узунлиги 9 метр (30 фут)га тенг. Улар ҳозирги қушларнинг қадимги даврлардаги аждодлари бўлган ва Ер юзида ов қилиш учун ўз қанотларини ишлатган илк мавжудотлардан бири ҳисобланади.
Палеонтологлар жамоаси қолдиқларни Аргентина ғарбидаги Мендоса вилоятида жойлашган Анд тоғларида аниқлаган. Рептилия қолдиқлари сақланиб қолган қоялар 86 миллион йиллик тарихга эга бўлиб, бўр даврига тегишлидир.
Тахминий сана шуни кўрсатадики, ушбу қўрқинчли мавжудотлар бундан 66 миллион йил аввал ҳозир Мексиканинг Юкатан ярим ороли жойлашган жойга яшаб ўтган.
Лойиҳа раҳбари Леонардо Ортиснинг сўзларига кўра, бундай қолдиқлар илгари ҳеч аниқланмаган, шу сабабли ушбу турга Thanatosdrakon Amaru (Ўлим аждаҳоси) номи берилган. Унга кўра, бундай ном жуда мос келади, чунки судралувчи қўрқинчли кўринишга эга бўлган бўлиши мумкин.
“Бизда бу ҳайвонларга ўхшаш тана ўзгаришларига эга бўлган яқин қариндошлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ”, - дейди Ортис.
Янгиликлар лентаси
0