Мигрантларнинг Россиядан ўз мамлакатларига пул ўтказмалари барқарорлигича қолмоқда – Путин

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтиш Президент РФ Владимир Путин
 Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Россия президентининг сўзларига кўра, Инқирозли вазиятга қарамасдан, меҳнат мигрантларининг ўз мамлакатларига пул ўтказмалари камаймаяпти.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Инқирозли вазиятга қарамасдан, меҳнат мигрантларининг ўз мамлакатларига пул ўтказмалари камаймаяпти. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида маълум қилди.
“Меҳнат мигрантларининг Россиядан ўз мамлакатларига пул жўнатмалари ҳажми деярли камаймаяпти, айрим мамлакатларга ҳатто кўпаймоқда”, - деди Путин ЕОИИдан бўлган ҳамкасблари маълумотларига таянган ҳолда.
Бундан ташқари, Россия раҳбари Иттифоқ мамлакатлари миллий валюталардаги ҳисоб-китоб улушини кўпайтиришганини таъкидлади ва бу амалиёт давом эттирилади.
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, мамлакатга шу йил январь-апрель ойларида хориждан 2,54 млрд доллар пул жўнатилган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга (548 млн долларга) кўпроқдир. Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик мигрантларнинг аксарияти Россияда ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0