https://sputniknews.uz/20220526/konstitutsiyaga-ozgartirish-kiritishga-oid-takliflarni-qabul-qiladigan-platforma-ishga-tushdi-24820186.html
Конституцияга ўзгартириш киритишга оид таклифларни қабул қиладиган платформа ишга тушди
Конституцияга ўзгартириш киритишга оид таклифларни қабул қиладиган платформа ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
“Менинг Конституциям” онлайн платформасида фуқаролар ўз таклифларини ёзиб қолдиришлари мумкин. 26.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-26T16:54+0500
2022-05-26T16:54+0500
2022-05-26T16:54+0500
сиёсат
конституция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20105036_0:156:3001:1844_1920x0_80_0_0_68061565b3253bc4c70a58b405fa8894.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. “Менинг Конституциям” онлайн платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев маълум қилди. Депутатнинг сўзларига кўра, ушбу платформада фуқароларнинг Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлари қабул қилинади. Шунингдек, Конституциявий комиссия фаолияти янгиликлари эълон қилиб борилади.Фуқаролар ўз таклифларини нафақат онлайн платформага балки, маҳаллалар, халқ депутатлари Кенгашлари, 1341 call-маркази, почта, шу жумладан электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти (@meningkonstitutsiyam_bot) орқали юборишлари мумкин бўлади.Шу кунга қадар Комиссияга 10 га яқин таклифлар келиб тушган.“Комиссия номига келиб тушаётган таклифларнинг аксарияти ҳозирча ижтимоий тармоқларда билдирилган. Улар Конституциянинг 13,15, 29, 37, 40, 41, 53, 78, 80-моддалари билан боғлиқ”, - дейди Тожиев.Келиб тушган барча таклифлар сараланадиТаклифлар комиссиянинг Таклифлар билан ишлаш гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда Комиссия ҳузуридаги Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳига юборилади. Шунингдек, таклифлар билдирган фуқаролар билан қайта алоқа ўрнатилиб, уларга тегишли жавоб қайтарилади.Таклифлар бўйича тайёрланган хулоса ҳар ҳафтада камида бир маротаба Комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилади.Муҳокама натижалари бўйича Конституцияга киритилиши мумкин бўлган таклифлар сараланиб, тегишли лойиҳа шакллантирилади.Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидан иборатлиги белгиланган:- таклифларни тўплаш, умумлаштириш, шакллантириш асосида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”Қонун лойиҳасини тайёрлаш;- давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳужжатлар, экспертлик хулосалари, статистик маълумотлар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;- илмий-тадқиқот муассасалари, олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлари юзасидан тавсияларини, шунингдек, экспертлар хулосаларини олиш;- Конституциявий комиссиянинг ишига давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар вакилларини экспертлар сифатида жалб қилиш;- зарурат туғилганда, манфаатдор давлат органлари ва нодавлат ташкилотларга ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун тақдим қилинган таклифларга асосан, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;- конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар бузилиши ҳақида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни тегишли идораларга кўриб чиқиш учун юбориш.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20105036_166:0:2833:2000_1920x0_80_0_0_8e0c9ccf0e68c0a61a0696e6dc756cf8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, конституция
Конституцияга ўзгартириш киритишга оид таклифларни қабул қиладиган платформа ишга тушди
“Менинг Конституциям” онлайн платформасида фуқаролар ўз таклифларини ёзиб қолдиришлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. “Менинг Конституциям” онлайн платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев
маълум қилди. Депутатнинг сўзларига кўра, ушбу платформада фуқароларнинг Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлари қабул қилинади. Шунингдек, Конституциявий комиссия фаолияти янгиликлари эълон қилиб борилади.
Фуқаролар ўз таклифларини нафақат онлайн платформага балки, маҳаллалар, халқ депутатлари Кенгашлари, 1341 call-маркази, почта, шу жумладан электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти (@meningkonstitutsiyam_bot) орқали юборишлари мумкин бўлади.
Шу кунга қадар Комиссияга 10 га яқин таклифлар келиб тушган.
“Комиссия номига келиб тушаётган таклифларнинг аксарияти ҳозирча ижтимоий тармоқларда билдирилган. Улар Конституциянинг 13,15, 29, 37, 40, 41, 53, 78, 80-моддалари билан боғлиқ”, - дейди Тожиев.
Келиб тушган барча таклифлар сараланади
Таклифлар комиссиянинг Таклифлар билан ишлаш гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда Комиссия ҳузуридаги Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳига юборилади. Шунингдек, таклифлар билдирган фуқаролар билан қайта алоқа ўрнатилиб, уларга тегишли жавоб қайтарилади.
Таклифлар бўйича тайёрланган хулоса ҳар ҳафтада камида бир маротаба Комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилади.
Муҳокама натижалари бўйича Конституцияга киритилиши мумкин бўлган таклифлар сараланиб, тегишли лойиҳа шакллантирилади.
Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидан иборатлиги белгиланган:
- таклифларни тўплаш, умумлаштириш, шакллантириш асосида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”Қонун лойиҳасини тайёрлаш;
- давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳужжатлар, экспертлик хулосалари, статистик маълумотлар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;
- илмий-тадқиқот муассасалари, олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлари юзасидан тавсияларини, шунингдек, экспертлар хулосаларини олиш;
- Конституциявий комиссиянинг ишига давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар вакилларини экспертлар сифатида жалб қилиш;
- зарурат туғилганда, манфаатдор давлат органлари ва нодавлат ташкилотларга ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун тақдим қилинган таклифларга асосан, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
- конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар бузилиши ҳақида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни тегишли идораларга кўриб чиқиш учун юбориш.