https://sputniknews.uz/20220526/ijtimoiy-himoyaga-muhtojlarga-yordam-puli-beriladi---prezident-qarori-24807849.html
Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам пули берилади - президент қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам пули берилади - президент қарори
Нафақахўрлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир марталик ёрдам пули ва моддий ёрдам кўрсатилади. 26.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-26T09:53+0500
2022-05-26T09:53+0500
2022-05-26T09:53+0500
жамият
президент
қарор
ёрдам
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_84f0b0011377625ef827a30567652ff1.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бир мартали ёрдам пули берилади. Бу ҳақида 25 май куни имзоланган президент қарорида айтиб ўтилган. Хусусан қ уйидаги тоифаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:а) ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:б) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.Тегишли марказий ва маҳаллий бошқарув органлари, банклар ушбу қарорда белгиланган бир марталик моддий ёрдам тўловларининг икки ҳафта муддатда тўлиқ тўланишини таъминласин.Ушбу бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга.Бошқа моддий ёрдамУндан ташқари ушбу қарор билан қуйидаги тоифаларга бепул ун тарқатиш ҳам белгиланган. а) “Темир дафтар”га киритилган ва ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан.б) ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боришни таъминласин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_272:0:2845:1930_1920x0_80_0_0_934443caf29ff77a03e3a3ab5e59f640.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, президент, қарор, ёрдам
жамият, президент, қарор, ёрдам
Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам пули берилади - президент қарори
Нафақахўрлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир марталик ёрдам пули ва моддий ёрдам кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бир мартали ёрдам пули берилади. Бу ҳақида 25 май куни имзоланган президент
қарорида айтиб ўтилган.
Хусусан қ уйидаги тоифаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
а) ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
Вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида –
300 минг сўмдан;
Тошкент шаҳрида –
400 минг сўмдан.
б) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.
Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.
Тегишли марказий ва маҳаллий бошқарув органлари, банклар ушбу қарорда белгиланган бир марталик моддий ёрдам тўловларининг икки ҳафта муддатда тўлиқ тўланишини таъминласин.
Ушбу бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга.
Бошқа моддий ёрдам
Ундан ташқари ушбу қарор билан қуйидаги тоифаларга бепул ун тарқатиш ҳам белгиланган.
а) “Темир дафтар”га киритилган ва ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан.
б) ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боришни таъминласин.