“Чорвоқ-Чимён” туристик зонасида ФВВ Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси ташкил этилди

© Sputnik / Анна ЖелиховскаяТе отдыхающие, кто все же рискнул отправиться на Чарвак, будут вознаграждены прекрасными видами и относительным спокойствием на пляже
Те отдыхающие, кто все же рискнул отправиться на Чарвак, будут вознаграждены прекрасными видами и относительным спокойствием на пляже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2022
Oбуна бўлиш
Бошқарманинг асосий вазифасига “Чорвоқ-Чимён” эркин туристик зонасига ташриф буюрадиган сайёҳларнинг хавфсиз дам олишини таъминлаш киради.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тошкент вилоятида жойлашган“Чорвоқ-Чимён” йирик туристик зонасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси ташкил этилди. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда ФВВ матбуот котиби ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев маълум қилди.

“Ҳудудларда туристик зоналар яратилиши натижасида сайёҳлар оқимининг кўпайиши ва фавқулодда вазиятлар кўрсаткичларининг ўсиши эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тараққиёт стратегияси доирасида “Чорвоқ-Чимён” йирик туристик зонасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин – қутқарув бўлинмалари негизида Ихтисослашган кўп тармоқли бошқарма ташкил этилди”, - деди Самандар Ҳикматуллаев.

Мазкур бошқармага Бўстонлиқ туманидаги ёнғин-қутқарув қисмлари бириктирилиб “Чорвоқ” отряди ташкил этилган, “Чимён” отряди кучайтилирган, тарғибот бўлимлари тузилган.
Бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилардан иборат:
“Чорвоқ-Чимён” эркин туристик зонасига ташриф буюрадиган сайёҳларнинг хавфсиз дам олишини таъминлаш.
“Хавфсиз туризм” масалаларини ривожлантириб, ўтказиладиган профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш.
Давлат ёнғин назорати инспекторлари томонидан ҳудуддаги аҳоли турар уй-жойлари ва объектларда профилактик тадбирларни олиб бориш.
Замонавий техникалардан ҳудудда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, йирик ва ўзига ҳос ёнғинларни самарали ҳамда тезкорлик билан бартараф этишдир.
“Мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмон ва сайёҳларга хавфсиз туризмни таъминлашда ФВВ вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйган”, - деди у.
Янгиликлар лентаси
0