https://sputniknews.uz/20220525/toshkentda-ogir-atletika-boyicha-osiyo-chempionati-otkaziladi-24797782.html
Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилади
Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Мусобақада Ўзбекистон номидан 40дан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. 25.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-25T16:44+0500
2022-05-25T16:44+0500
2022-05-25T16:44+0500
спорт
оғир атлетика
тошкент
мусобақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1099/58/10995815_0:178:2907:1813_1920x0_80_0_0_9fd4cb3f27e8b27c9ebc0088723c5c29.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент шаҳри 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қитъа чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Қайд этилишича, сешанба куни Осиё оғир атлетика федерацияси Тошкентда ўтадиган чемпионатда иштирок этувчи спортчилар тўғрисидаги талабномалар муддати якунланганини эълон қилган.Қайд этилишича, 24 май куни Осиё чемпионатини ўтказиш ташкилий қўмитаси мусобақа логотипини ҳам эълон қилган.Маълумот учун, Грецияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқларида олтин медални қўлга киритиб, умумий 238 кг натижа билан Жаҳон чемпиони бўлди ва терма жамоа ҳисобига учта олтин медал олиб келган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1099/58/10995815_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_508c68076151ec355cb0a3ec2cf0cdae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, оғир атлетика, тошкент, мусобақа
спорт, оғир атлетика, тошкент, мусобақа
Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилади
Мусобақада Ўзбекистон номидан 40дан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент шаҳри 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қитъа чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎзА
хабар берди.
Қайд этилишича, сешанба куни Осиё оғир атлетика федерацияси Тошкентда ўтадиган чемпионатда иштирок этувчи спортчилар тўғрисидаги талабномалар муддати якунланганини эълон қилган.
Тақдим этилган талабномаларга кўра, 25 та давлатдан 400 нафардан зиёд иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар жамланган. Бунда ёшлар 250 нафарни, ўсмирлар 200 нафарга яқинни ташкил этган. Ўзбекистон ушбу чемпионатда 40 нафардан зиёд спортчи билан қатнашиш бўйича тақдимнома киритган.
Қайд этилишича, 24 май куни Осиё чемпионатини ўтказиш ташкилий қўмитаси мусобақа логотипини ҳам эълон қилган.
Маълумот учун, Грецияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқларида олтин медални қўлга киритиб, умумий 238 кг натижа билан Жаҳон чемпиони бўлди ва терма жамоа ҳисобига учта олтин медал олиб келган эди.