Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Тинч аҳолини ўққа тутишмоқда”. Рубежноеда нималар бўляпти?

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишРазрушенная промзона в Рубежном
Разрушенная промзона в Рубежном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Oбуна бўлиш
Вайрон бўлган бинолар, портламай қолган снарядлар, ғишт парчалари ва ойна синиқларига тўла ҳовлилар - булар бир вақтлари нуфузли бўлган тумандаги уй-жойлар қолдиқлари.
Виктор Званцев
ЛХР Қуролли кучлари Россия қўшинлари кўмагида яқиндагина харитада тактик жиҳатдан муҳим бўлган ҳудудни қўлга олди. Фронт чизиғигача - уч километр, отишмалар давом этмоқда. Шаҳардаги вазият ва аҳолининг ҳолати ҳақида- батафсил РИА Новости репортажида ўқинг.

“Бир пайтлар нуфузли туман эди”

Қирқинчи йилларнинг охирида немис ва италиялик ҳарбий асирлар томонидан қурилган Ғолиблар проспекти деярли бутунлай ер юзидан сидириюб ташлангандек. Фақат озод қилган аскарлар ҳайкали ва Пионерлар саройи сақланиб қолган.
“Бу энг нуфузли туманлардан бири эди,- дейди шу ерда яшовчи Татьяна. – Баланд шифтли, кенг хонали уйлар, хиёбон, аттракционлар бор эди, дарахтлар кўп эди. Ҳозир эса фақат харобалар қолди. Уларнинг орасида мушук ва кучуклар ҳам қочяпти. Бечора жонзотларнинг синиқлар сабаб қўл-оёқлари жароҳат олган. Уларга овқат беришга ва даволашга ҳаракат қиляпмиз”.
Кўшни Хмельницкий кўчасида мўжиза сабаб омон қолган каптархона бор. “Урушгача менинг 150 та қушим бор эди. Ҳозир эса мана, йигирматача қолди, - каптарларига нон ушатиб сочаётган Валентина. – Кеча, уларга овқат бераётганимда Украина томони зарба берди. Мен сакрашга улгурдим. Бомбанинг парчаси бошимни устидан, шапкамга тегиб учиб ўтди”.
Ўн метр нарироқда – бешта янги қабрлар бор. Битта қабрнинг ўзида тўртта одам: 10 ва 11 ёшли болалар, бир эркак ва кекса аёл. Ҳалок бўлган болаларни фақат онаси катта қилган. Аёл апрель ойи охирида сувга чиқиб, болаларини қараб туриши учун қўшниларига топшириб кетган. Кейин бу мавзеда отишмалар бошланган. Снаряд айнан улар яшаган уйга бориб урилган. Бошқа қўшнилар қабр қазиб, кўмиб келишган.
“Онаси ҳам қайтиб келмади - дейди шу ерга яқин уйда яшовчи Олеся. – У ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Балки у ҳам ҳалок бўлгандир”.
Одамларнинг қўпчилиги қўшни Старобельскка кетган. У ерда қочоқлар учун вақтинчалик яшаш пунктига жойлашишган. Баъзилар қўшни қишлоқларга, қариндошлари ва дўстлариникига кетишган.
“Жанг пайтида украин аскарлари мени уйдан ҳайдаб чиқаришди ва у ерга зарба берадиган нуқтани жойлаштириди, - деб эслайди Рубежноеда истиқомат қилувчи Геннадий. –Россиялик ҳарбий бўлишинг мумкин деб ноутбукимни олиб қўйишди. Менимча, бу шунчаки талон-тарожлик эди. Улар нима исташса, хоҳлаганларини олиб кетишарди. Ҳатто гаражларни бузиб, автомобилларни олиб қочиб кетишган”.
Ташлаб кетилган позициялар
Ғолиблар проспектида, Ёнғин ўчириш хизматининг собиқ биносида Украина Қуроли Кучларининг бўлимлари жойлашган. Кенг ҳовли ёниб кетган ҳарбий техника билан тўлган. Ғиштли икки қаватли бинонинг ярми вайрон бўлган.
Асосий кириш эшиги ёнида қум қопларидан ясалган узоқ муддатга мўлжаллаб қурилган ўт очиш нуқтаси жойлашган. Биринчи қаватнинг деворларида “миллий қаҳрамонлар” портретлари галереяси, тўғрироғи, ундан қолган нарсалар жойлашган. “Православ жангчисининг ибодат китоби” ва “Шахс, жангчи, йўлбошчи” рисолалари шу ерда ётибди - бу Степан Бандера ҳақида.
Ер остида- бомбалар сақланган. Даҳлизлар, хоналар кўп: душ, хожатхоналар, омборлар, ётоқхоналар ва қўшимча хоналар. Полда совет даврида ишлаб чиқарилган противогазлар, шунингдек, заҳарли - синиль кислотали амплулалар сочилиб ётибди. Амплулаларда кўрсатилган вақт: 1961 йил. Ҳамма ерда озиқ-овқат ва кийим-кечак сочилган. Таслим бўлганлар шу ерда охирги кунларини ўтказишган. Кетаётиб, чиқиш эшикларига мина ўрнатишган.
Афтидан, ерости коридорлари ҳарбий қисмдан, жумладан, “Краситель” кимё комбинати ҳудудидан ҳам узоқроққа олиб боради.
“Рубежноеда бир қанча саноат корхоналари бор,- дейди маҳаллий аҳоли вакили Андрей. – Ва ҳаммасининг ер тагида лабиринтлар бор. Масалан, “Заря” комбинатидан ҳеч қандай қийинчиликсиз ўрмонга ёки шаҳар ташқарисига қочиш мумкин”.

Тинч аҳолига отишмалар

Айнан “Заря” украин қўшинларининг Рубежноедаги сўнгги мустаҳкамланган истеҳкоми эди. Ҳозир улар Шимолий Донецкда, бу ердан уч километр узоқда. Позициялар тепада жойлашган. У ердан шаҳар кафтдек кўринади.
“Тинч аҳолини ҳам ўққа тутишади, - дейди Андрей. – Умуман тушунмай негалигини. Мен ҳатто сув учун икки юз метр узоққа чиқишга қўрқаман. Гуманитар ёрдам ҳақида гапирмаса ҳам бўлади”.
Инсонпарварлик ёрдамини 7 микрорайонда тарқатишади. Маҳсулотларни фақат ўша ердан топиш мумкин. Дўконлар аллақачон ёпилган. “Кеча мана шу ерга яқинда жанг бўлди, кейин снаряд учиб келди,- деб ҳикоя қилади шу ерда турувчи заҳирадаги ҳарбий хизматчилар. – Балки комендатурани нишонга олишгандир ёки шунчаки дуч келган жойни ўққа тутаверишган. Бунақаси тез-тез бўлиб туради”.
Отишмалар тўхтагани йўқ. Ўтган ҳафтада қурбонлар кўп бўлган, шунингдек, болалар орасида ҳам. Деярли ҳар куни яраланганлар бор - асосан тинч аҳоли вакиллари.
Бир куни мина бўлаги яқин атрофда яшовчи Бориснинг уйига учиб кирган ва эшикка ёпишиб қолган. “Портлаш ҳовлининг ўртасида содир бўлди. Гарчи ҳарбийлар бу ерга узоқ вақтдан бери келмаган бўлишсада. Украин ҳарбийларига фарқи йўқ шекилли”.
Мавзедаги хусуси бинолар блоки Украина артиллерияси бутунлай вайрон қилган. Бориснинг сўзларига кўра, у ерда ҳам кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Қийин вазиятга қарамасдан, Рубежноега инсонпарварлик ёрдами кўпроқ етказилмоқда. Шаҳарликлар ҳам қайтиб келишяпти. Айтишларича, она шаҳарда яшаган барибир яхши ва катта қийинчиликлар ортда қолган.
Янгиликлар лентаси
0