https://sputniknews.uz/20220525/termiz-shahri-ozbekiston-kubogiga-mezbonlik-qiladi-24796225.html
Термиз шаҳри Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади
Термиз шаҳри Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
26-28 май кунлари Термиз шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади. 25.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-25T15:52+0500
2022-05-25T15:52+0500
2022-05-25T15:52+0500
спорт
термиз
дзюдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24042490_0:115:1281:835_1920x0_80_0_0_28b7f1acf2cbc5ffc02208f3a5431697.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 26-28 май кунлари Сурхондарё вилояти маркази – Термиз шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади. “Сурхон Арена” спорт саройи мезбонлик қилувчи ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан дзюдочилар ғолиблик йўлида татамига чиқади.Ўзбекистон дзюдо федерациясидан маълум қилишларича, уч кун давом этадиган мамлакат кубогида айни пайтдаги ўз вазн тоифаларининг биринчи рақамли дзюдочилари иштирок этмайди. Чунки улар ҳозирда Самарқанд ва Тошкент вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида Грузия ҳамда Хорватиядаги халқаро турнирларга тайёргарлик кўряпти.Бугун Ўзбекистон кубогида дзюдочиларни рўйхатдан ўтказиш, бешта вазн тоифаси учун вазн ўлчаш ҳамда қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтади.Эртага мусобақанинг биринчи куни эркаклар ўртасида -60, -66, аёлларда эса -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлади
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24042490_6:0:1273:950_1920x0_80_0_0_126d83371000676c022e1be834b9bbbf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, термиз, дзюдо
Термиз шаҳри Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади
26-28 май кунлари Термиз шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 26-28 май кунлари Сурхондарё вилояти маркази – Термиз шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги
бўлиб ўтади.
“Сурхон Арена” спорт саройи мезбонлик қилувчи ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан дзюдочилар ғолиблик йўлида татамига чиқади.
Ўзбекистон дзюдо федерациясидан маълум қилишларича, уч кун давом этадиган мамлакат кубогида айни пайтдаги ўз вазн тоифаларининг биринчи рақамли дзюдочилари иштирок этмайди. Чунки улар ҳозирда Самарқанд ва Тошкент вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида Грузия ҳамда Хорватиядаги халқаро турнирларга тайёргарлик кўряпти.
Бугун Ўзбекистон кубогида дзюдочиларни рўйхатдан ўтказиш, бешта вазн тоифаси учун вазн ўлчаш ҳамда қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтади.
Эртага мусобақанинг биринчи куни эркаклар ўртасида -60, -66, аёлларда эса -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлади