Россия ташқи қарзини рублда тўлайди - Володин

© Пресс-служба Госдумы РФ / Медиабанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Oбуна бўлиш
Қўшма Штатлар ва уларнинг қарорларини қўллаб-қувватловчи йўлдошлар рублга кўниксин - Вячеслав Володин.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. АҚШ Россия Федерациясининг ташқи қарзига хизмат кўрсатиш учун долларда тўловларни сунъий равишда тақиқлаш орқали Россия учун муаммо яратмоқчи, аммо Россия рублда тўловларни амалга оширади, мамлакатда кераклича маблағлар бор. Бу ҳақда Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Telegram-каналида маълум қилди.
“Биринчидан, бизда тўловлар учун барча зарур маблағлар мавжуд. Иккинчидан, биз рублда тўлаймиз. Бу АҚШнинг танлови. Уларнинг ўзлари долларда тўловларни тақиқлаб қўйган. Бугун рубль сезиларли даражада мустаҳкамланди ва бизда бозордаги вазият яхши”, - деб ёзди Володин.
Унинг сўзларига кўра, Россия қарори АҚШ Россиянинг ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтирмаслик орқали мамлакат олдига қўймоқчи бўлган муаммоларга жавобан қабул қилинган.
“Бизда рублда ўзаро ҳисоб-китоблар тажрибаси бор. Газ шартномалари буни кўрсатди. Қўшма Штатлар ва уларнинг қарорларини қўллаб-қувватловчи йўлдошлар рублга кўниксин”, - дея таъкидлади Володин.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 14 апрель куни Россия бозорини миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтказишни тайёрлашга оид топшириқ берган эди. Ўшанда у ишончсиз валюталардан воз кечиш бу Россия иқтисодий хавфсизлиги нуқтаи назаридан стратегик вазифа эканини таъкидлаган эди.
Газ учун тўлов - рублда

Эслатиб ўтамиз, Россия 1 апрелдан бошлаб нодўст мамлакатлардан газ учун тўловни фақат рублда қабул қилишини эълон қилди. "Газпромбанк" валюта ва рублда махсус ҳисоб рақамларини очади. Харидор тўловни шартномада кўрсатилган валютадаги биринчи ҳисоб рақамига керакли миқдорни ўтказади, банк уни Москва биржасида сотади ва иккинчи ҳисоб рақамига рублни киритади. Ундан эса "Газпром"га этказиб берилган хом ашё учун тўловлар амалга оширилади.

Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Россияга қарши мисли кўрилмаган санкциялар киритган эди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0