Ўзбекистон ва Россия тоғли курортлари ҳамкорлик борасида келишиб олишди

© Sputnik / Дильшода РахматоваОткрытие горнолыжного курорта Амирсой в Ташкентской области
Открытие горнолыжного курорта Амирсой в Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Oбуна бўлиш
“Амирсой” ва “Роза Хутор” дам олиш масканлари қўшма лойиҳаларни амалга оширади, ўзаро тажриба алмашади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент вилоятидаги “Амирсой” ва Сочининг “Роза Хутор” курортлари ўртасида туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашишни кўзда тутувчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда “Роза Хутор” тоғ-чанғи курорти хабар берди.
“Меморандум шартларига мувофиқ, Ўзбекистон ва Россиянинг тоғ курортлари маъмурияти туризм, маданий-соғломлаштириш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун барча мавжуд механизмлардан фойдаланади”, - дейилади хабарда.
“Қўшма чегирма дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Ўзбекистон ва Россия курортларини оммалаштиришга хизмат қилади”, - дейди “Амирсой” МЧЖ ҚК бош директори Саидвали Саидхўжаев.
Унга кўра, дам олиш масканларидан бирида ҳафталик “Ски-пасс”ни (йўлланма) харид қилган сайёҳлар ҳамкор курортда ҳафталик бепул йўлланмани олиш ҳуқуқига эга бўлади.
“Имзоланган меморандум ҳамкорлигимизни бошлаб берди ва энди биз Ўзбекистон ва Россия сайёҳлик бозорларида янги йўналишларни очамиз”, дейди “Роза Хутор”нинг халқаро алоқалар ва туризм бўйича бош директор ўринбосари Сергей Хворостяний.
Самарқанд ва Челябинск сайёҳлик компаниялари ҳамкорликни янада ривожлантиришади
Маълумот учун, “Роза Хутор” тоғ курорти 2014 йили Сочида бўлиб ўтган XXII Олимпия ва XI Қишки Паралимпия ўйинларининг асосий маскани бўлган.
Қиш мавсумида курорт сайёҳларга умумий узунлиги 105 километр бўлган чанғи ён бағирларини, 32 та кўтаргич, ёзда эса тоғ ён бағирлари бўйлаб пиёда ва велоспорт йўналишларини таклиф этади.
Ҳаммаси бўлиб, курортда турли юлдуз рейтингидаги 19 та меҳмонхона мавжуд.
2019 йил декабрда Тошкентдан 70 километр узоқликдаги Бўстонлиқ туманида “Амирсой” тоғ-чанғи курорти фойдаланишга топширилганди. Унинг биринчи босқичдаги қурилишига 100 млн доллар сармоя киритилган.
Лойиҳа “PGI management” компанияси (Андорра) томонидан амалга оширилган. Ҳаммаси бўлиб, курортда турли қийинчиликдаги 10 қиялик бор. Уларнинг энг узуни тахминан 3,5 километрни ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0