Дарья Резниченко Чехиядаги халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

© Фото: НОК УзбекистанаДарья Резниченко
Дарья Резниченко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик спортчига ҳеч ким тенг келолмади. У 6.16 метр натижа билан ғолиб бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Чехиянинг Турнов шаҳрида бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича халқаро хотира турнирида Даря Резниченко ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақада ўз омадини синаб кўрган Даря Резниченко узунликка сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди. Токио-2020 иштирокчиси берилган 6 уринишдан барчасини муваффақиятли амалга оширди.
Бешинчи имкониятда қайд этган 6.16 метр натижа уни мусобақа ғолибига айлантирди.
Резниченко учун жорий мавсумдаги энг яхши кўрсаткич бўлди. Турнирда у билан беллашган ҳеч бир рақибалари 6 метрдан узоққа сакрай олишмади.
Узунликка сакраш, аёллар:
1. Даря Резниченко (Ўзбекистон) – 6.16 метр
2. Михаела Кучерова (Чехия) – 5.91
3. Наталя-Виктория Хамула (Украина) – 5.79
Янгиликлар лентаси
0