https://sputniknews.uz/20220525/aziz-bolalarim---prezident-maktab-bitiruvchilarini-tabrikladi-24785588.html
Азиз болаларим! - президент мактаб битирувчиларини табриклади
Азиз болаларим! - президент мактаб битирувчиларини табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёв мактаб битираётган ёшларга келажакда улкан мақсадларга эришишда омадлар тилади. 25.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-25T09:41+0500
2022-05-25T09:41+0500
2022-05-25T09:45+0500
жамият
шавкат мирзиёев
мактаб
табрик
ўқувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/19/24785788_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_f498ba5b057870ccdc692db196484060.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини янги ҳаёт йўлига қадам қўяётгани билан табриклади. Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда ҳаммангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.Умид ва ишонч рамзи бўлган етуклик шаҳодатномалари барчангизга муборак бўлсин!", - дейилган президент табрик сўзида. Шунингдек, президент 78 та олий таълим муассасасида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, олий маълумот олиш ҳамда масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими мавжудлигига ҳам эътибор қаратди. Шавкат Мирзиёв мактаб битираётган ёшларга келажакда улкан мақсадларга эришишда омадлар тилади. Барчангизга ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман.Доимо соғ-омон бўлинг! Интилиб, изланиб яшашдан асло тўхтаманг! Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин, азиз ўғил-қизларим!", - деб табрик сўзини якунлади президент.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/19/24785788_55:0:1192:853_1920x0_80_0_0_d55823990b94ffc90e8593200e2e0688.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, мактаб, табрик, ўқувчилар
жамият, шавкат мирзиёев, мактаб, табрик, ўқувчилар
Азиз болаларим! - президент мактаб битирувчиларини табриклади
09:41 25.05.2022 (янгиланди: 09:45 25.05.2022) Шавкат Мирзиёв мактаб битираётган ёшларга келажакда улкан мақсадларга эришишда омадлар тилади.
ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини янги ҳаёт йўлига қадам қўяётгани билан табриклади.
"Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрингизнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда ҳаммангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.
Умид ва ишонч рамзи бўлган етуклик шаҳодатномалари барчангизга муборак бўлсин!", - дейилган президент табрик сўзида.
Шавкат Мирзиёев бу йил Ўзбекистон ҳудудидаги 10 мингта мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битираётганини ва уларни 162та олий ўқув юртлари ва кўплаб касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар кутаётганини айтиб ўтди.
Шунингдек, президент 78 та олий таълим муассасасида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, олий маълумот олиш ҳамда масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими мавжудлигига ҳам эътибор қаратди.
"Битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 9 фоиздан бу йил 38 фоизга етказилди", - деди президент.
Шавкат Мирзиёв мактаб битираётган ёшларга келажакда улкан мақсадларга эришишда омадлар тилади.
"Ҳеч қачон унутманг, келажакда сизни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларга албатта эришасиз.
Барчангизга ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман.
Доимо соғ-омон бўлинг! Интилиб, изланиб яшашдан асло тўхтаманг! Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин, азиз ўғил-қизларим!", - деб табрик сўзини якунлади президент.