https://sputniknews.uz/20220524/shavkat-mirziyoev-resurslarni-tejash-mumhimligini-takidladi-24775582.html
Шавкат Мирзиёев ресурсларни тежаш муҳимлигини таъкидлади
Шавкат Мирзиёев ресурсларни тежаш муҳимлигини таъкидлади
Sputnik Ўзбекистон
Президент ресурсларни ҳозирдан тежаш, муқобил энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади. 24.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-24T17:36+0500
2022-05-24T17:36+0500
2022-05-24T18:16+0500
иқтисод
президент
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24773578_42:175:1102:771_1920x0_80_0_0_f3646ae3db1d709aaebbf38c005b279f.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Унда президент табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ресурсларни тежаш зарурлигига эътибор қаратди. Бундан ташқари, президент халқаро консультантларни жалб қилиб, стратегик ёндашувларни белгилаб олиш, нефть-газ соҳасида ҳисоб-китоб механизмлари шаффофлигини таъминлаш вазифаларини қўйди. Корхоналарни молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш орқали харажатларни қисқартириш, бошқарув тизимини илғор хорижий тажриба асосида ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24773578_26:0:1162:852_1920x0_80_0_0_d0c5918694a557cd746d76ab8fe2add5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, президент, газ
Шавкат Мирзиёев ресурсларни тежаш муҳимлигини таъкидлади
17:36 24.05.2022 (янгиланди: 18:16 24.05.2022) Президент ресурсларни ҳозирдан тежаш, муқобил энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Унда президент табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ресурсларни тежаш зарурлигига эътибор қаратди.
"Табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ ишга тушириб, йўқотишларни бартараф этиш чоралари белгиланди. Ресурсларни ҳозирдан тежаш, муқобил энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, президент халқаро консультантларни жалб қилиб, стратегик ёндашувларни белгилаб олиш, нефть-газ соҳасида ҳисоб-китоб механизмлари шаффофлигини таъминлаш вазифаларини қўйди.
Корхоналарни молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш орқали харажатларни қисқартириш, бошқарув тизимини илғор хорижий тажриба асосида ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.