Россия Украинада нацизмни 100% йўқ қилишни мақсад қилган - Патрушев
14:12 24.05.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023)
© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие во всероссийском совещании председателей судов
© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
Нацизм 100 фоизга йўқ қилинмаса у бир неча йилдан сўнг яна ҳам хунук кўринишда бошини қайта кўтаради - Патрушев.
ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Россия Украинадаги махсус операцияни тезроқ тугатишга эмас, нацизмни 100 фоиз йўқ қилишга ҳаракат қилаяпти, деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев АиФ нашрига берган интервьюсида.
Котиб мухбирнинг айрим фуқароларнинг Украинадаги махсус операция муддатлари узайиб кетаётганидан хавотирга тушаётгани ҳақидаги саволларга қўйидагича жавоб берди:
"Биз белгиланган муддатда операцияни тугатишга интилмаяпмиз. Нацизмни ё 100 фоизга йўқ қилиш керак, ёки у бир неча йилдан сўнг яна ҳам хунук кўринишда бошини қайта кўтаради", деди Патрушев.
"Тарихни эсга олсангиз ҳаммасини дарҳол тушунасиз, деди Патрушев. - Постдам анжуманида СССР, АҚШ ва Англия немис милитаризми ва нацизмини бутунлай йўқ қилиш тўғрисида шартнома имзолаган эди. Денацификация - нацист жиноятчиларни жазолаш билан бир қаторда, ирқи, миллати, тили, дини, сиёсий эътиқодига кўра камситишни қонунийлаштирган Учинчи Рейх қонунлари бекор қилиш, миллатчи ва милитаристик таълимотларни мактаб дастуридан олиб ташлаш ва бошқа қатор жиддий чораларни назарда тутган эди".
“Мамлакатимиз 1945 йилда шундай мақсадларни ўз олдига қўйган эди. Биз ҳозир ҳам , Украинани неонацизмдан тозалар эканмиз ана шундай мақсадларни қўймоқдамиз”, - дейди бош котиб. Англия ва АҚШ эса, ўша вақтда СССР томонида бўлган бўлса, бугун - бутунлай бошқа позицияда. Улар нацизмни қўллаб-қувватлаб, дунёнинг аксарият мамлакатларига қарши тажовузкорлик билан ҳаракат қилишмоқда".
Ғарбдагилар Украинада миллатчилар борлигига ишонмаётгани ҳақидаги хабарларга Патрушев қуйидагича жавоб берди:
“Эҳтимол, ғарбликлар ўз кўчаларида шафқатсиз украиналик безорилар пайдо бўлмагунича ўзларининг пуштиранг кўзойнагини ечмайди”, — деди у. Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг фикрича, бу нафақат Европада содир бўлиши мумкин.
Хавфсизлик Кенгаши котиби, яқинда Американинг Буффало шаҳрида содир бўлган оммавий қотилликни эсга олди. "Мен америкаликлардан сўрамоқчиман, супермаркетда одамларни отган неонацист ва Донбасснинг тинч аҳолисини йиллар давомида камситиб, келган "Азов" жангарилари ўртасидаги қандай фарқ бор?", - деди Патрушев.