https://sputniknews.uz/20220524/kosmik-monitoring-va-geoaxborot-texnologiyalari-markazi-tashkil-etiladi-24762917.html
Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади
Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Янги марказ космик мониторинг ишларини амалга оширади ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаб боради. 24.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-24T11:35+0500
2022-05-24T11:35+0500
2022-05-24T11:36+0500
жамият
космос
ўзбеккосмос
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/03/16117076_0:62:2001:1187_1920x0_80_0_0_665265a04c98459518bcd5027720f5d6.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонда "Ўзбеккосмос" агентлиги тизимида Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” хабар берди. Ушбу марказ космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида ишга туширилади.Марказ қуйидаги фаолиятни олиб боради:Қолаверса, марказ хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жисмоний ва юридик шахслар учун Ерни масофадан зондлаш маълумотларини тақдим этиш ва космик соҳага оид бошқа хизматларни кўрсатади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/03/16117076_166:0:1833:1250_1920x0_80_0_0_43fc1ba83930bca65e60a610d5df678d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, космос, ўзбеккосмос
жамият, космос, ўзбеккосмос
Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади
11:35 24.05.2022 (янгиланди: 11:36 24.05.2022) Янги марказ космик мониторинг ишларини амалга оширади ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаб боради.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонда "Ўзбеккосмос" агентлиги тизимида Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос”
хабар берди. Ушбу марказ космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида ишга туширилади.
Марказ қуйидаги фаолиятни олиб боради:
сунъий йўлдош аппаратлари орқали Ерни масофадан зондлаш, унинг маълумотларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш;
космик соҳага оид хизматларни кўрсатиш;
космик соҳага илмий ва инновацион технологияларни кенг жалб этиш мақсадида мазкур соҳадаги илмий ва инновацион ишларни амалга ошириш;
космик ва геоахборот технологиялари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида иқтисодиёт тармоқлари, мудофаа ва хавфсизлик соҳалари ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.
Қолаверса, марказ хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жисмоний ва юридик шахслар учун Ерни масофадан зондлаш маълумотларини тақдим этиш ва космик соҳага оид бошқа хизматларни кўрсатади.