Фирибгарлар кўпроқ қайси усуллар билан одамларни чув туширишмоқда

© PixabayЧеловек в наручниках и клавиатура
Человек в наручниках и клавиатура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2022
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда энг оммалашган фирибгарлик усуллари бу мерос ҳақидаги ваъда, совринли ютуқ ҳақидаги хабарлар.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Марказий банк "Молиявий билим" лойиҳаси доирасида ҳозирги кунда кенг тарқалган фирибгарлик турлари ҳақида видеоролик тайёрлади.
Унда Ўзбекистонда кенг тарқалган онлайн фирибгарлик схемалари ҳақида маълумот берилган.

Катта мерос

Энг оммалашган фирибгарлик усулларидан бири — бу мерос ҳақидаги ваъда. Электрон почта ёки мессенжерлар орқали сизга қайсидир хорижлик узоқ қариндошингиз ёки фамилиянгиз ўхшаш инсон тасодиф туфайли сизга катта мерос қолдиргани ҳақида хабар келади.
Ушбу меросни қўлга киритишдаги дастлабки харажатлар сизнинг бўйнингизда бўлади. Ушбу маблағни тўлаб бўлганингизда эса алданганингизни биласиз.

Совринли ютуқ

Бир қанча сайтларга кирганингизда сизга совринли ёрлиқлар таклиф этилади. Уларда қатнашиш орқали сиз қимматбаҳо техника воситаларини ютиб олганингиз ҳақида хабар келади.
Ушбу ютуқларни ўз юртингизга етказиб берилиши учун эса сиздан маблағ ёки турли саволлар орқали шахсий ҳисоб рақамингиз ҳақида маълумот киритишингиз талаб этилади. Шу орқали ҳисобингиздаги маблағ фирибгарлар томонидан ечиб олинади.

Telegram гуруҳлари

Охирги вақтларда авж олаётган фирибгарлик турларидан яна бири — телеграм гуруҳларга одам қўшиш орқали қанчадир маблағ билан тақдирланишдир.
Бу орқали фирибгарлар ўз гуруҳ ёки каналларида сунъий равишда фойдаланувчиларни кўпайтиришга ёки телефон номер ва пластик карта маълумотларини билиб олиб, ҳисобдан пул ечиб олишга уринади.
Шу туфайли турли акция ва конкурсларга ишониб шахсий ҳисоб маълумотларини бегоналарга ошкор этмаслик тавсия этилади. Акс ҳолда фирибгарлик қурбонига айланиб қолиш ҳеч гап эмас.
Янгиликлар лентаси
0