https://sputniknews.uz/20220524/abdulaziz-kamilov-saudiya-tiv-rahbari-bilan-muloqot-qildi-24775792.html
Абдулазиз Камилов Саудия ТИВ раҳбари билан мулоқот қилди
Абдулазиз Камилов Саудия ТИВ раҳбари билан мулоқот қилди
Sputnik Ўзбекистон
Саудия томони Камиловни Ўзбекистон президентининг махсус вакили деб қайд этган. Суҳбат чоғида сўнгги минтақавий ҳамда халқаро ўзгаришлар муҳокама қилинган. 24.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-24T18:20+0500
2022-05-24T18:20+0500
2022-05-24T18:20+0500
сиёсат
ўзбекистон тив
абдулазиз камилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/09/22623540_0:113:1280:833_1920x0_80_0_0_e9de7d2761b7529397275ca228678f0e.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 22 май куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон ибн Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Saudi Press Agency” хабар берди. Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва уларни мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилган, шунингдек, минтақавий ва халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинган.Эслатиб ўтамиз, март ойида Абдулазиз Камилов саломатлиги билан боғлиқ муаммо туфайли хорижда даволанаётгани айтилган эди.Апрель ойи охирларида Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш эса Владимир Норов зиммасига юклатилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/09/22623540_0:155:1280:1115_1920x0_80_0_0_6ecbf3e9c346487afedac6f93a61eb19.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон тив, абдулазиз камилов
сиёсат, ўзбекистон тив, абдулазиз камилов
Абдулазиз Камилов Саудия ТИВ раҳбари билан мулоқот қилди
Саудия томони Камиловни Ўзбекистон президентининг махсус вакили деб қайд этган. Суҳбат чоғида сўнгги минтақавий ҳамда халқаро ўзгаришлар муҳокама қилинган.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 22 май куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон ибн Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Saudi Press Agency”
хабар берди.
“Бугун Ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон ибн Абдуллага Ўзбекистон Президентининг махсус вакили жаноб Абдулазиз Камилов томонидан қўнғироқ қилинди”, дейилади хабарда.
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва уларни мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилган, шунингдек, минтақавий ва халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Абдулазиз Камилов саломатлиги билан боғлиқ муаммо туфайли хорижда даволанаётгани айтилган эди.
Апрель ойи охирларида Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш эса Владимир Норов зиммасига юклатилган эди.