https://sputniknews.uz/20220523/turkmanistonda-gurbanguli-berdimuhamedovning-otiga-haykal-ornatiladi--24738871.html
Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отига ҳайкал ўрнатилади
Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отига ҳайкал ўрнатилади
Sputnik Ўзбекистон
Тегишли фармонни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолади. 23.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-23T13:17+0500
2022-05-23T13:17+0500
2022-05-23T13:17+0500
дунёда
туркманистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24738587_0:90:1498:933_1920x0_80_0_0_1cc3cedbdd42fe21d8d435d671a7fade.jpg
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Туркманистоннинг Ахал вилояти ҳудудида Ахалтекин зотли Акхан (Оқ хон) отига ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда душанба куни Ҳукуматнинг рус тилида чоп этиладиган “Нейтральный Туркменистан” газетаси хабар берди, дея ёзади РИА Новости.Тегишли фармонни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолади.Нашрнинг таъкидлашича, ҳужжатда қурилиш ишларини 2022 йилнинг май ойида бошлаш ва объектни 2022 йил декабрида фойдаланишга тўлиқ шай ҳолатда топшириш кўзда тутилган.Туркманистоннинг “Туркменпортал” ахборот сайтида келтирилишича, Акхан Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан шахсан тарбияланган афсонавий отдир. 2018 йилда у орқа туёғида 10 метр масофани 4,19 сонияда босиб ўтгани билан машҳур бўлган. Ушбу ютуқ Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган. Шунингдек, “Туркменпортал”га кўра, бу Туркманистонда Ахалтекин отларига ўрнатилган биринчи ёдгорлик эмас. 2013 йил апрель ойида Ахалтекин зотли Пўлатли отига бағишланган ҳайкалтарошлик композициясининг тантанали очилиши бўлиб ўтган ва бир йил ўтгач, Ахалтекин зотли Янардағ шарафига монумент очилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24738587_69:0:1430:1021_1920x0_80_0_0_c97d90cf5b61387fb46f53b972944529.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркманистон
Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отига ҳайкал ўрнатилади
Тегишли фармонни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Туркманистоннинг Ахал вилояти ҳудудида Ахалтекин зотли Акхан (Оқ хон) отига ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда душанба куни Ҳукуматнинг рус тилида чоп этиладиган “Нейтральный Туркменистан” газетаси хабар берди, дея
ёзади РИА Новости.
Тегишли фармонни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолади.
“Халқнинг миллий ғурури бўлган Ахалтекин отларининг шон-шуҳратини ошириш мақсадида Туркманистон Президенти фармонни имзолади. Унга кўра, Ахал вилояти хокимлигига “Звезда спорт” хусусий корхонаси билан Акхан ҳайкалини лойиҳалаш ва қуриш учун шартнома тузишга рухсат берилди”, - дейилади хабарда.
Нашрнинг таъкидлашича, ҳужжатда қурилиш ишларини 2022 йилнинг май ойида бошлаш ва объектни 2022 йил декабрида фойдаланишга тўлиқ шай ҳолатда топшириш кўзда тутилган.
Туркманистоннинг “Туркменпортал” ахборот сайтида келтирилишича, Акхан Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан шахсан тарбияланган афсонавий отдир. 2018 йилда у орқа туёғида 10 метр масофани 4,19 сонияда босиб ўтгани билан машҳур бўлган. Ушбу ютуқ Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
Шунингдек, “Туркменпортал”га кўра, бу Туркманистонда Ахалтекин отларига ўрнатилган биринчи ёдгорлик эмас. 2013 йил апрель ойида Ахалтекин зотли Пўлатли отига бағишланган ҳайкалтарошлик композициясининг тантанали очилиши бўлиб ўтган ва бир йил ўтгач, Ахалтекин зотли Янардағ шарафига монумент очилган.