https://sputniknews.uz/20220523/toshkentda-muzey-uylariga-sayohat-boshlandi--foto-24743161.html
Тошкентда “Музей уйларига саёҳат” бошланди – фото
Тошкентда “Музей уйларига саёҳат” бошланди – фото
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда уй-музейларини оммалаштириш акцияси бошланди. 18 май – Халқаро музейлар кунига бағишланган фотокўргазманинг очилиш маросими 23 май куни бошланди. 23.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-23T15:01+0500
2022-05-23T15:01+0500
2022-05-23T15:01+0500
маданият
музей
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24740512_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_85b3f3154161283f8b71964d21ef884d.jpg
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. 23-27 май кунлари Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида “Музей уйларига саёҳат” фотокўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига муассаса матбуот хизмати хабар берди.18 май – Халқаро музейлар кунига бағишланган мазкур фотокўргазманинг очилиш маросими 23 май куни бошланди.Фотокўргазмадан мақсад Тошкент шаҳридаги мавжуд уй-музейларни тарғиб қилиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, янги туристик йўналишларни ташкил этишдан иборат.Шунингдек, музейлар ҳафталиги доирасида Тошкент шаҳар уй-музейлари ходимларининг экскурсиялари, сайёҳлик компаниялари билан меморандумлар имзолаш ва “Музей кечаси” тадбирини ўтказиш бўйича маҳорат дарслари ҳам режалаштирилган.24, 25, 26 май кунлари соат 15:00 дан 17:00 гача экскурсия маҳорат дарслари жадвали:Лойиҳа 27 май куни соат 22:00 да “Музей кечаси” маданий тадбиридан сўнг ўз ниҳоясига етади.Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи матбуот хизматига кўра, фотокўргазмага кириш бепул.Шу билан бирга, бошқа заллардаги экспозицияларни кўриш, шунингдек номинал музей уйларига экскурсия сафарларида ва “Музей кечаси” якуний тадбирида иштирок этиш учун қуйидаги тўлов амалга оширилади:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24740512_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_28e6e848ff61a5ac27ecc71ec88d1769.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, музей, тошкент
Тошкентда “Музей уйларига саёҳат” бошланди – фото
Тошкентда уй-музейларини оммалаштириш акцияси бошланди. 18 май – Халқаро музейлар кунига бағишланган фотокўргазманинг очилиш маросими 23 май куни бошланди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. 23-27 май кунлари Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида “Музей уйларига саёҳат” фотокўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда
Sputnik мухбирига муассаса матбуот хизмати хабар берди.
18 май – Халқаро музейлар кунига бағишланган мазкур фотокўргазманинг очилиш маросими 23 май куни бошланди.
Фотокўргазмадан мақсад Тошкент шаҳридаги мавжуд уй-музейларни тарғиб қилиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, янги туристик йўналишларни ташкил этишдан иборат.
Шунингдек, музейлар ҳафталиги доирасида Тошкент шаҳар уй-музейлари ходимларининг экскурсиялари, сайёҳлик компаниялари билан меморандумлар имзолаш ва “Музей кечаси” тадбирини ўтказиш бўйича маҳорат дарслари ҳам режалаштирилган.
24, 25, 26 май кунлари соат 15:00 дан 17:00 гача экскурсия маҳорат дарслари жадвали:
24 май - Ойбек, Юнус Ражабий, Тамарахоним ва Сергей Бородин уй-музейларига;
25 май - Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Қодирий ва Сергей Есенин уй-музейларига;
26 май - Мухтор Ашрафий, Ғафур Ғулом ва Ўрол Тансиқбоев уй-музейларига экскурсия уюштирилади ва маҳорат дарслар бўлиб ўтади.
Лойиҳа 27 май куни соат 22:00 да “Музей кечаси” маданий тадбиридан сўнг ўз ниҳоясига етади.
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи матбуот хизматига кўра, фотокўргазмага кириш бепул.
Шу билан бирга, бошқа заллардаги экспозицияларни кўриш, шунингдек номинал музей уйларига экскурсия сафарларида ва “Музей кечаси” якуний тадбирида иштирок этиш учун қуйидаги тўлов амалга оширилади:
пенсионерлар - 3 минг сўм;
талабаларга - 4 минг сўм;
етти ёшгача бўлган болалар - 2 минг сўм;
бошқа ташриф буюрувчилар, шу жумладан хорижликлар – 25 минг сўм.