https://sputniknews.uz/20220523/sirdaryo-va-novosibirsk-hamkorlikni-kengaytiradi-24751396.html
Сирдарё ва Новосибирск ҳамкорликни кенгайтиради
Сирдарё ва Новосибирск ҳамкорликни кенгайтиради
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Россиянинг Новосибирск вилоятлари ҳамкорликни кенгайтиради. Бу масала вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва... 23.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-23T19:42+0500
2022-05-23T19:42+0500
2022-05-23T19:42+0500
иқтисод
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24750542_0:84:960:624_1920x0_80_0_0_57ec5bdc0faf44b75319c929a40aa4d4.jpg
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Россиянинг Новосибирск вилоятлари ҳамкорликни кенгайтиради. Бу масала вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников учрашувида муҳокама қилинди.Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Россияда бўлиб турибди.Амалий ташриф Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников билан учрашувдан бошланди. Вилоят вакилларига Ўзбекистонинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ҳамроҳлик қилди.Новосибирск вилояти расмий доиралари вакиллари билан мулоқотда сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган катта ислоҳотлар, уларнинг Сирдарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ижобий таъсири борасида маълумот берилди.Вилоят делегацияси Барнаул шаҳри ва Олтой ўлкасида бўлиб, расмий учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралари билан мулоқотлар ўтказишни ҳам режалаштирилган.Краснодар ва Андижон ўзаро савдо уйларини очиши мумкин
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24750542_9:0:952:707_1920x0_80_0_0_fb6df899be53850afb1f844ec1083eb1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, сирдарё
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Россиянинг Новосибирск вилоятлари ҳамкорликни кенгайтиради. Бу масала вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников учрашувида муҳокама қилинди.
Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Россияда бўлиб турибди.
Амалий ташриф Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников билан учрашувдан бошланди. Вилоят вакилларига Ўзбекистонинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ҳамроҳлик қилди.
Новосибирск вилояти расмий доиралари вакиллари билан мулоқотда сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган катта ислоҳотлар, уларнинг Сирдарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ижобий таъсири борасида маълумот берилди.
“Сирдарё ва Новосибирск ўртасида тўғридан тўғри ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда имкониятлари муҳокама қилинди”, - дейилган Сирдарё вилояти ҳокимлиги
хабарида.Вилоят делегацияси Барнаул шаҳри ва Олтой ўлкасида бўлиб, расмий учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралари билан мулоқотлар ўтказишни ҳам режалаштирилган.