Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Oбуна бўлиш
Қўрғонтепа тумани “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келган Маҳамадмусо Обидов Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажаради.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Маҳамадмусо Обидов Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Обидов Қўрғонтепа тумани “Чорвадор” маҳалла фуқаролари йиғини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.
Маҳамадмусо Обидов 1984 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2005 йили “Ўзсаноатқурилишбанк” Бунёдкор филиалида пул муомаласи ва нақд пул маблағларини берилишини мониторинг қилиш бўйича махсус шўъбаси 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган.
Бироз аввал Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0