https://sputniknews.uz/20220523/eining-harbiy-zaxiralari-ukrainaga-yordam-sabab-tugab-bormoqda--borrel-24737237.html
ЕИнинг ҳарбий захиралари Украинага ёрдам сабаб тугаб бормоқда – Боррель
ЕИнинг ҳарбий захиралари Украинага ёрдам сабаб тугаб бормоқда – Боррель
Sputnik Ўзбекистон
Жозеп Боррель Европа Иттифоқининг ҳарбий заҳиралари Украинага ёрдам туфайли тугаб бораётганини маълум қилди. 23.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-23T11:37+0500
2022-05-23T11:37+0500
2022-05-23T11:38+0500
дунёда
европа иттифоқи
украина
жозеп боррель
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24736908_0:129:3187:1921_1920x0_80_0_0_a322669b625b78bb9b3046e09a659029.jpg
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Иттифоқнинг ҳарбий захиралари Украинага етказиб берилаётган ёрдам туфайли тугаб қолаётганини айтди. “Европа ўзининг мудофаа қобилиятини кучайтириши керак, у Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилиши туфайли тугайди”, - дея ёзиб қолдирди у ўзининг блогида.У Европа Иттифоқида ўз қуролли кучларини яратишга чақирди, чунки Европа “хавф остида” ва унинг хавфсизлик тизимида “бўшлиқлар” мавжуд.Боррель Украинадаги ҳолатни “Европа Иттифоқи хавфсизлиги ва мудофааси учун уйғотувчи қўнғироқ” деб атади. Унинг фикрича, иттифоқ аъзолари ҳарбий соҳадаги харажатларни ошириши керак.Боррелнинг қўшимча қилишича, дунёда молиявий инқироз юзага келган 2008 йилдан бошлаб ЕИ давлатлари мудофаа харажатларини қисқартира бошлаган, максимал қисқариш 2014 йилда бўлган ва эндигина молиялаштириш инқироздан олдинги даражага қайтган, буни Боррель етарли эмас деб ҳисоблайди.Украинага етказилиб берилаётган ғарб қуроли террорчилар қўлига тушиши мумкин – экспертУнинг таъкидлашича, сўнгги 22 йил ичида “Европа Иттифоқининг умумий мудофаа харажатлари атиги 20 фоизга ошган – АҚШда бў кўрсаткич 66 фоизга, Россияда эса 292 фоизга тенг.24 февраль куни бошланган Россиянинг Донбассни ҳимоя қилишга қаратилган махсус операцияси ортидан АҚШ ва НАТО Украинани қурол-яроғ билан таъминлашда давом этишмоқда. Москва бир неча бор Киевга Ғарб қуролларининг етказиб берилиши можарони фақат чўзиши, уларнинг олиб келишини эса Россия армиясининг нишони бўлишини таъкидлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24736908_227:0:2958:2048_1920x0_80_0_0_f093717efc94b1f49cd84c091a3a45b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа иттифоқи, украина, жозеп боррель
дунёда, европа иттифоқи, украина, жозеп боррель
ЕИнинг ҳарбий захиралари Украинага ёрдам сабаб тугаб бормоқда – Боррель
11:37 23.05.2022 (янгиланди: 11:38 23.05.2022) Жозеп Боррель Европа Иттифоқининг ҳарбий заҳиралари Украинага ёрдам туфайли тугаб бораётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Иттифоқнинг ҳарбий захиралари Украинага етказиб берилаётган ёрдам туфайли тугаб қолаётганини айтди.
“Европа ўзининг мудофаа қобилиятини кучайтириши керак, у Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилиши туфайли тугайди”, - дея ёзиб қолдирди у ўзининг
блогида.У Европа Иттифоқида ўз қуролли кучларини яратишга чақирди, чунки Европа “хавф остида” ва унинг хавфсизлик тизимида “бўшлиқлар” мавжуд.
“Украинага кўрсатган ҳарбий ёрдамимиз натижасида камайиб кетган захираларимиз камчиликларимизнинг энг ёрқин мисолидир”, - деб ёзади дипломат.
Боррель Украинадаги ҳолатни “Европа Иттифоқи хавфсизлиги ва мудофааси учун уйғотувчи қўнғироқ” деб атади. Унинг фикрича, иттифоқ аъзолари ҳарбий соҳадаги харажатларни ошириши керак.
Боррелнинг қўшимча қилишича, дунёда молиявий инқироз юзага келган 2008 йилдан бошлаб ЕИ давлатлари мудофаа харажатларини қисқартира бошлаган, максимал қисқариш 2014 йилда бўлган ва эндигина молиялаштириш инқироздан олдинги даражага қайтган, буни Боррель етарли эмас деб ҳисоблайди.
Унинг таъкидлашича, сўнгги 22 йил ичида “Европа Иттифоқининг умумий мудофаа харажатлари атиги 20 фоизга ошган – АҚШда бў кўрсаткич 66 фоизга, Россияда эса 292 фоизга тенг.
24 февраль куни бошланган Россиянинг Донбассни ҳимоя қилишга қаратилган махсус операцияси ортидан АҚШ ва НАТО Украинани қурол-яроғ билан таъминлашда давом этишмоқда. Москва бир неча бор Киевга Ғарб қуролларининг етказиб берилиши можарони фақат чўзиши, уларнинг олиб келишини эса Россия армиясининг нишони бўлишини таъкидлаган.