Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

© Фото: Хокимият Ташкентской областиАлишер Райимов
Алишер Райимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Oбуна бўлиш
Ангрен шаҳрининг собиқ ҳокими Нуритдин Абдураҳимов касалликдан сўнг вафот этган эди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Алишер Райимов Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
Райимов 1981 йил Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йил Тошкент давлат техника университетини, 2020 йилда Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш дирекцияси” филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ангрен шаҳрининг олдинги ҳокими Нуритдин Абдураҳимов 11 май куни касалликдан сўнг вафот этган эди.
Янгиликлар лентаси
0