Қашқадарё ва Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудларида қор ёғди – фото, видео

© Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлигиДеҳқонобод тумани тоғларида ёққан қор
Деҳқонобод тумани тоғларида ёққан қор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2022
Oбуна бўлиш
Деҳқонобод, Китоб, Зомин туманларида жойлашган тоғларда қор ёғди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ҳаво ҳарорати пасайиши туфайли Қашқадарё ва Жиззах вилоятининг айрим туманларида қор ёғди.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод ва Китоб туманларида ва Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган тоғларда қор ёққан.
Деҳқонобод тумани ҳокимлиги эълон қилган суратлардан ерлар оппоқ бўлганини кўриш мумкин.
Китоб ва Зомин тумани баланд тоғли ҳудудларида ҳам қор ёғмоқда.
Ўзгидромет 22 май куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати 7-12 даража бўлишини хабар қилган. Шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади.
Янгиликлар лентаси
0