https://sputniknews.uz/20220522/namanganning-qator-hududlariga-sel-keldi--video-24728619.html
Наманганнинг қатор ҳудудларига сел келди – видео
Наманганнинг қатор ҳудудларига сел келди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Наманган вилояти ФВБ Косонсойга сел келгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берди. 22.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-22T16:55+0500
2022-05-22T16:55+0500
2022-05-22T16:55+0500
жамият
сел
наманган вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/16/24728545_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_ed905b76a5de55070beb7187af1fe92f.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Косонсой туманига 22 май куни сел келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.Хабарда ёзилишича, шу куни вилоятда ёққан ёмғир оқибатида Косонсой туманидаги Косонсой сойига ёмғирдан тўпланган сувлар келган. Бундан ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари, экин майдонлари ҳамда бошқаларга зарар етмаган.“Ҳозирда вилоятдаги сойлар тўлиқ назоратга олинган ҳамда сел келиш хавфининг олдини олиш, уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти ФВБ куну тун шай ҳолатда”, — дейилади хабарда.Шунингдек, кучли ёмғир ёғиши оқибатида Косонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига ҳам сел келган. Туман ҳокимлиги ва ФВБнинг тезкор гуруҳи селни аҳоли ҳамда экин ерларига зиён етказмаслигини назорат қилиб турган.Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир сабаб Чуст туманидаги хонадонларни сув босгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Наманган Гидрометрология бошқармаси хабарига кўра, маҳаллий вақт соат 09:20 дан 11:30 га қадар Чуст тумани Каркидон қишлоғидаги кузатув постида умумий 38 мм ёғин ёққан. Бу туманда май ва июнь ойида ёғадиган умумий икки ойлик ёғин миқдорига тенг.
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/16/24728545_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_e215a0e2719003865f0bfc7cb410b5cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сел, наманган вилояти
жамият, сел, наманган вилояти
Наманганнинг қатор ҳудудларига сел келди – видео
Наманган вилояти ФВБ Косонсойга сел келгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Косонсой туманига 22 май куни сел келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан
муносабат билдирди.
Хабарда ёзилишича, шу куни вилоятда ёққан ёмғир оқибатида Косонсой туманидаги Косонсой сойига ёмғирдан тўпланган сувлар келган. Бундан ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари, экин майдонлари ҳамда бошқаларга зарар етмаган.
“Ҳозирда вилоятдаги сойлар тўлиқ назоратга олинган ҳамда сел келиш хавфининг олдини олиш, уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти ФВБ куну тун шай ҳолатда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, кучли ёмғир ёғиши оқибатида Косонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига ҳам
сел келган. Туман ҳокимлиги ва ФВБнинг тезкор гуруҳи селни аҳоли ҳамда экин ерларига зиён етказмаслигини назорат қилиб турган.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир сабаб Чуст туманидаги хонадонларни сув босгани акс этган видеолар тарқалмоқда.
Наманган Гидрометрология бошқармаси
хабарига кўра, маҳаллий вақт соат 09:20 дан 11:30 га қадар Чуст тумани Каркидон қишлоғидаги кузатув постида умумий 38 мм ёғин ёққан. Бу туманда май ва июнь ойида ёғадиган умумий икки ойлик ёғин миқдорига тенг.