Дўсматов ва Холдоров профессионал боксдаги навбатдаги ғалабаларига эришишди

© Yuri CORTEZ / AFPУзбекский боксер Хасанбой Дусматов
Узбекский боксер Хасанбой Дусматов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик бокчилар Мексикадаги бокс оқшомида рақибларини мағлуб этишди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги навбатдаги жангларини Мексикада ўтказишди.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Холдоров мексикалик тажрибали рақиби Рамон Барахасга қарши тўлиқ 6 раунд ҳаракат қилди. Якунда рақиби устидан очколар эвазига ғалаба қозонди. Бу боксчининг профессионал боксдаги учинчи ғалабаси бўлди. Қолган иккитасида ҳам зафар қучган.
Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг) тоифасидаги боксчи Ҳасанбой Дўсматов мексикалик Мойзес Гуттересга қарши рингга кўтарилди. Cаккиз раундга мўлжалланган жанг учинчи раундда тўхтатилди. Дўсматов раунд бошланиши билан кучли ва аниқ зарбалар йўллаб, ринг бурчагида рақибини техник нокаутга учратди.
Шу тариқа, Ҳасанбой Дўсматов проф рингдаги бешинчи ғалабасини тантана қилди
Янгиликлар лентаси
0