Доривор ўсимликларни етиштирувчилар қатор имтиёзларга эга бўлишади

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЛавандовые поля
Лавандовые поля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2022
Oбуна бўлиш
Улар учун 2025 йилгача ер солиғи, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистонда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун имтиёзлар берилади. Бу президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни имзолаган тегишли фармонда кўзда тутилган.
2025 йил 1 январга қадар ер солиғи, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади. Маблағлар доривор ўсимликлар плантацияларини кенгайтиришга йўналтирилиши шарт.
2022 йилдан 2026 йилгача 36 минг гектар майдонда янги доривор ўсимликлар қизилмия, заъфарон, каврак, лаванда, стевия, мойчечак, наъматак, равоч, маврак, далачой, тоғрайҳон, бўймадарон, кийик ўти, ковул, қалампир ялпиз ва бошқа доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилади.
Яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ қазиш, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан ҳар бир метри учун 600 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади
2022 йил 1 июндан 100 миллиард сўм қуйидагиларга:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – доривор ўсимликларни етиштириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;
доривор ўсимликларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга – етиштирилган маҳсулотни харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойлик “револьвер” кредитлар ажратилади.
Бундан ташқари, доривор ўсимликлар хомашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади.
Асбоб-ускуналар, материаллар, кимёвий препаратлар ҳамда ҳимоя воситаларини олиб киришда қўшимча қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлаш имконияти берилади.
Экспортни рағбатлантириш агентлиги доривор ўсимликлар хомашёси ҳамда ундан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактларни экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг экспорт учун сарфланган автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплайди.
Фармацевтика тармоғи қандай ривожлантирилади
Янгиликлар лентаси
0