https://sputniknews.uz/20220522/buxoroga-jahon-hunarmandlar-shahri-maqomi-berildi-24722749.html
Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди
Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди
Sputnik Ўзбекистон
Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қадимий Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини берди.
2022-05-22T11:55+0500
2022-05-22T11:55+0500
2022-05-22T11:55+0500
маданият
бухоро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1000/97/10009715_0:172:1651:1101_1920x0_80_0_0_e96b7da9120bca81298fe6b9a173889a.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қадимий Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини берди. Бу ҳақда Бухоро шаҳри ҳокими Жамол Носиров маълум қилди, деб хабар қилди “Дунё” АА.Носировнинг сўзларига кўра, шаҳарда Халқаро зардўзлик ва заргарлик анжумани доирасида каштачилик санъати фестивали ҳам ўтказилмоқда. Халқаро миқёсдаги мазкур тадбирнинг шаҳримизда ўтказилиши бежиз эмас.Бухоро қадимдан ҳунармандчилик ривожланган маданият марказларидан бири ҳисобланади. Бу ерда, асосан, ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг турли йўналишлари, айниқса, зардўзлик ва заргарлик, каштачилик санъати ривож топган.“Уста-шогирд” анъанаси орқали ҳунармандларнинг оилавий сулолалари авлоддан-авлодга касб сирларини етказиб келмоқда. Айни пайтда Бухорода ҳунармандчилик анъаналари янада изчил ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда 800 нафар ҳунарманд ва уларнинг 5 мингга яқин шогирди фаолият юритмоқда.21 май куни Бухоро шаҳрида биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали анжуман иштирокчиларининг байрамона юриши билан бошланди.25 майга қадар давом этадиган фестивалда республикамизнинг барча вилоятларидан 288 нафар ҳунарманд иштирок этмоқда. Улардан 110 нафари заргар, 37 нафари зардўзлик устаси, 44 нафари каштачи, 97 нафари ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишлари вакилларидир.Фестивалга дунёнинг 58 давлатидан иштирокчилар ташриф буюрган. Форум давомида 112 нафар хорижлик ҳунарманд ўз маҳоратини кўргазмали тарзда намойиш этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1000/97/10009715_114:0:1582:1101_1920x0_80_0_0_d30370db8f7fe6977e1916f3c4009f15.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бухоро жаҳон ҳунармандлар шаҳри
бухоро жаҳон ҳунармандлар шаҳри
Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди
Шаҳарда Халқаро зардўзлик ва заргарлик анжумани доирасида каштачилик санъати фестивали ҳам ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қадимий Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини берди. Бу ҳақда Бухоро шаҳри ҳокими Жамол Носиров маълум қилди, деб хабар қилди “Дунё” АА.
Носировнинг сўзларига кўра, шаҳарда Халқаро зардўзлик ва заргарлик анжумани доирасида каштачилик санъати фестивали ҳам ўтказилмоқда. Халқаро миқёсдаги мазкур тадбирнинг шаҳримизда ўтказилиши бежиз эмас.
Бухоро қадимдан ҳунармандчилик ривожланган маданият марказларидан бири ҳисобланади. Бу ерда, асосан, ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг турли йўналишлари, айниқса, зардўзлик ва заргарлик, каштачилик санъати ривож топган.
“Уста-шогирд” анъанаси орқали ҳунармандларнинг оилавий сулолалари авлоддан-авлодга касб сирларини етказиб келмоқда. Айни пайтда Бухорода ҳунармандчилик анъаналари янада изчил ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда 800 нафар ҳунарманд ва уларнинг 5 мингга яқин шогирди фаолият юритмоқда.
“Хусусан, ипак гиламдўзлиги, кулолчилик, зардўзлик ва заргарлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги каби кўплаб ҳунармандчилик турлари равнақ топмоқда. Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан қадимий Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилгани қувонарлидир”, - деди ҳоким “Дунё” АА билан суҳбатда.
21 май куни Бухоро шаҳрида биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали анжуман иштирокчиларининг байрамона юриши билан бошланди.
25 майга қадар давом этадиган фестивалда республикамизнинг барча вилоятларидан 288 нафар ҳунарманд иштирок этмоқда. Улардан 110 нафари заргар, 37 нафари зардўзлик устаси, 44 нафари каштачи, 97 нафари ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишлари вакилларидир.
Фестивалга дунёнинг 58 давлатидан иштирокчилар ташриф буюрган. Форум давомида 112 нафар хорижлик ҳунарманд ўз маҳоратини кўргазмали тарзда намойиш этади.