https://sputniknews.uz/20220521/yosh-bolada-oziq-ovqat-allergiyasi-paydo-bolishiga-nima-sabab-boladi---shifokor-javobi-24707403.html
Ёш болада озиқ-овқат аллергияси пайдо бўлишига нима сабаб бўлади - шифокор жавоби
Ёш болада озиқ-овқат аллергияси пайдо бўлишига нима сабаб бўлади - шифокор жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Охирги вақтларда ёш болаларда сут, тухум, балиқ, парранда гўшти, цитрус мевалар ва бошқа таоммларга нисбатан аллергия бўлиши ҳолатлари кўп учрамоқда. Ушбу... 21.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-21T13:49+0500
2022-05-21T13:49+0500
2022-05-21T13:50+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазири
шифокорлар тавсияси
доктор маслаҳати
диета
солиқ
фойдали маҳсулотлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/15/24707524_0:0:1061:597_1920x0_80_0_0_c86bafdfd5fe38fef91e692cb90c3514.jpg
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Озиқ-овқат аллергиясига асосан 5 ёшгача бўлган гўдаклар чалинади, 6 ёш ва ундан катталарда бу ҳолат жуда кам учрайди. Хўш, ёш болаларда ушбу хавфли ҳолат пайдо бўлишига асосий сабаб нима?Ушбу саволга Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова жавоб берди.Одатда аллергиянинг ушбу туридан кўпроқ болалар, хусусан эмизикли гўдаклар азият чекади. Катталарда эса хасталик нисбатан кам учрайди. Аллергиянинг асл сабаби иммунитетнинг генетик даражада бузилиши ҳисобланиб, у насл суради ёки фавқулодда пайдо бўлади, дейди шифокор. Бундан ташқари, чақалоқнинг кўкрак сути ўрнига, сунъий аралашмалар билан озиқлантирилиши ёки чала туғилиши, ошқозон-ичак тизими, ўт йўллари ёки жигар хасталиклари озиқ-овқат аллергиясини келтириб чиқарувчи омиллар сирасидан.Қолаверса, сигир сути — аллерген маҳсулот. Таркибида 40 дан ортиқ оқсил гуруҳлари бўлиб, асосий қисми казеинлар ва зардоб оқсилларидан иборат. Унда аллергияга сабабчи бўлиши мумкин бўлган f2, Bos d 4, Bos d 5, Bos d 6, Bos d 8, Bos d 9, Bos d 10, Bos d 11, Bos d 12 аллергенлари мавжуд.Уларга 2-3 фоиз эмизикли болаларда аллергия учрайди. Ўғил-қизлар 5 ёшга киргач, 80 фоизида мазкур ҳолат йўқолади. Олти ёшга келиб эса 100 нафар боладан 1 нафаридагина сигир сутига нисбатан аллергия кузатилиши мумкин.Катталар ҳам баъзан бу турдаги аллергиядан азият чекади. Мисол учун, айрим кишиларда тамоларга ҳид, ранг ва таъм бағишлаш мақсадида солинадиган қўшимчалар, хусусан, сариқ-тилларанг кўриниш берадиган тартразин аллергик реакция пайдо қилади. Натрий нитрат, натрий глютамат ва салицилатларни ҳам шулар сирасига киритиш мумкин.Озиқ-овқат аллергиясининг хатарли томони, аллергеннинг оз миқдори ҳам инсон ҳаётига хавф туғдириши, анафилактик шок ҳолатини келтириб чиқариши мумкин.Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосан.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/15/24707524_114:0:1033:689_1920x0_80_0_0_59a16fa60da4e7388ee30a99fea053af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, соғлиқни сақлаш вазири, шифокорлар тавсияси, доктор маслаҳати, диета, солиқ, фойдали маҳсулотлар
жамият, соғлиқни сақлаш вазири, шифокорлар тавсияси, доктор маслаҳати, диета, солиқ, фойдали маҳсулотлар
Ёш болада озиқ-овқат аллергияси пайдо бўлишига нима сабаб бўлади - шифокор жавоби
13:49 21.05.2022 (янгиланди: 13:50 21.05.2022) Охирги вақтларда ёш болаларда сут, тухум, балиқ, парранда гўшти, цитрус мевалар ва бошқа таоммларга нисбатан аллергия бўлиши ҳолатлари кўп учрамоқда. Ушбу мавзуда мутахассис хулосаси билан танишинг.
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Озиқ-овқат аллергиясига асосан 5 ёшгача бўлган гўдаклар чалинади, 6 ёш ва ундан катталарда бу ҳолат жуда кам учрайди.
Хўш, ёш болаларда ушбу хавфли ҳолат пайдо бўлишига асосий сабаб нима?
Ушбу саволга Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова жавоб берди.
Одатда аллергиянинг ушбу туридан кўпроқ болалар, хусусан эмизикли гўдаклар азият чекади. Катталарда эса хасталик нисбатан кам учрайди. Аллергиянинг асл сабаби иммунитетнинг генетик даражада бузилиши ҳисобланиб, у насл суради ёки фавқулодда пайдо бўлади, дейди шифокор.
Болалардаги касаллик ривожланишига кўпинча онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабаб бўлади. Айтайлик, аёл ҳомиладорлик пайтида ҳаддан зиёд кўп тухум истеъмол қилса, орадан маълум вақт ўтиб болада айнан шу маҳсулотга нисбатан аллергия пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Бундан ташқари, чақалоқнинг кўкрак сути ўрнига, сунъий аралашмалар билан озиқлантирилиши ёки чала туғилиши, ошқозон-ичак тизими, ўт йўллари ёки жигар хасталиклари озиқ-овқат аллергиясини келтириб чиқарувчи омиллар сирасидан.
Қолаверса, сигир сути — аллерген маҳсулот. Таркибида 40 дан ортиқ оқсил гуруҳлари бўлиб, асосий қисми казеинлар ва зардоб оқсилларидан иборат. Унда аллергияга сабабчи бўлиши мумкин бўлган f2, Bos d 4, Bos d 5, Bos d 6, Bos d 8, Bos d 9, Bos d 10, Bos d 11, Bos d 12 аллергенлари мавжуд.
Уларга 2-3 фоиз эмизикли болаларда аллергия учрайди. Ўғил-қизлар 5 ёшга киргач, 80 фоизида мазкур ҳолат йўқолади. Олти ёшга келиб эса 100 нафар боладан 1 нафаридагина сигир сутига нисбатан аллергия кузатилиши мумкин.
Катталар ҳам баъзан бу турдаги аллергиядан азият чекади. Мисол учун, айрим кишиларда тамоларга ҳид, ранг ва таъм бағишлаш мақсадида солинадиган қўшимчалар, хусусан, сариқ-тилларанг кўриниш берадиган тартразин аллергик реакция пайдо қилади. Натрий нитрат, натрий глютамат ва салицилатларни ҳам шулар сирасига киритиш мумкин.
Озиқ-овқат аллергиясининг хатарли томони, аллергеннинг оз миқдори ҳам инсон ҳаётига хавф туғдириши, анафилактик шок ҳолатини келтириб чиқариши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабарига асосан.