https://sputniknews.uz/20220521/aqshning-ozbekistonda-yangi-elchi-nomzodini-elon-qilindi-24706236.html
АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзоди эълон қилинди
АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзоди эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Президент Жо Байден 20 май куни АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди, деб хабар қилмоқда ЎзА, АҚШ ОАВига асосан. 21.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-21T12:39+0500
2022-05-21T12:39+0500
2022-05-21T12:41+0500
сиёсат
ўзбекистон
ақш
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/15/24706326_2:0:1024:575_1920x0_80_0_0_193f87c506480f77badb204f4d8fef87.jpg
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Президент Жо Байден 20 май куни АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди, деб хабар қилмоқда ЎзА, АҚШ ОАВига асосан. Номзод Конгресснинг юқори палатаси, Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Американинг Тошкентдаги ҳозирги элчиси Даниел Розенблум фаолиятини бошлаганига уч йилдан ошди. Жонатан Ҳеник (Jonathan Henick) - Колумбия университетида халқаро алоқалар бўйича магистрлик даражасига ва Гавая университетидан Phd даражасига эга. У АҚШ Ташқи ишлар вазирлигида 20 йилдан буён ишлайди. Ҳеник Жанубий ва Марказий Осиё бўйича Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари ва жамоатчилик дипломатияси бўйича директор вазифаларида ишлаб келган. Жонатан Ҳеник, АҚШнинг Озарбайжон, Туркия, Португалия ва Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарида ҳам хизмат қилган. Асли Нью-Йоркдан бўлган Ҳеник рус, португал, турк ва озарбайжон тилларини билади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/15/24706326_136:0:903:575_1920x0_80_0_0_6ec1d81f3d6225eee220d2a11d41f5de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, ақш, элчи
сиёсат, ўзбекистон, ақш, элчи
АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзоди эълон қилинди
12:39 21.05.2022 (янгиланди: 12:41 21.05.2022) ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Президент Жо Байден 20 май куни АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди, деб
хабар қилмоқда ЎзА, АҚШ ОАВига асосан.
"АҚШ раҳбари Жо Байден мамлакатнинг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси сифатида узоқ йиллик тажрибага эга дипломат Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатди", - дейилган хабарда.
Номзод Конгресснинг юқори палатаси, Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Американинг Тошкентдаги ҳозирги элчиси Даниел Розенблум фаолиятини бошлаганига уч йилдан ошди.
Жонатан Ҳеник (Jonathan Henick) - Колумбия университетида халқаро алоқалар бўйича магистрлик даражасига ва Гавая университетидан Phd даражасига эга. У АҚШ Ташқи ишлар вазирлигида 20 йилдан буён ишлайди. Ҳеник Жанубий ва Марказий Осиё бўйича Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари ва жамоатчилик дипломатияси бўйича директор вазифаларида ишлаб келган.
Жонатан Ҳеник, АҚШнинг Озарбайжон, Туркия, Португалия ва Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарида ҳам
хизмат қилган. Асли Нью-Йоркдан бўлган Ҳеник рус, португал, турк ва озарбайжон тилларини билади.