https://sputniknews.uz/20220520/uran-zahiralari-xalqaro-standart-boyicha-baholanadi---prezident--24688042.html
Уран заҳиралари халқаро стандарт бўйича баҳоланади - президент
Уран заҳиралари халқаро стандарт бўйича баҳоланади - президент
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев “Навоийуран” корхонасини трансформация қилиш ҳамда Республикада аниқланган уран захираларини халқаро стандартларга асосан баҳолаш вазифасини... 20.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-20T12:38+0500
2022-05-20T12:38+0500
2022-05-20T12:38+0500
иқтисод
навоий вилояти
навоий тоғ-металлургия заводи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0b/15579618_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_ca9d5c332faf6c001f304525719f821b.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Навоийуран” давлат корхонасини трансформация қилиш, хорижий мутахассисларни жалб этиб, технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.Давлат раҳбарижаҳон бозорида уран нархи барқарор ўсиб бораётгани, янги лойиҳаларда бу хомашёни қайта ишлаш ва қўшилган қиймат яратишга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.Ушбу мақсадга эриши учун соҳага малакали кадрлар кераклиги ҳам қайд этилди. Хусусан 300нафар ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш учун Зарафшон, Ангрен ва Ғузордаги техникумларда геологияга ихтисослашган йўналишларни кўпайтириш таъкидланди.Янги ва истиқболли конларни тайёрлаш, уларга инвесторларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида “Янги кон” лойиҳа офиси ташкил этилади. Унинг устав капиталига 15 миллион доллар ажратилади. Ушбу лойиҳа офиси литий, алюминий, магний, графит ва бошқа нодир металларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.Ундан ташқари, тақдимотда сув танқислиги муаммосини ҳал қилиш мақсадида ерости сув заҳираларидан ақл билан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Президент мутасадди ташкилотларга ерости суви захираларини кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0b/15579618_146:0:1046:675_1920x0_80_0_0_c11088c4f0766f4de6e50eb115f22624.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, навоий вилояти, навоий тоғ-металлургия заводи
иқтисод, навоий вилояти, навоий тоғ-металлургия заводи
Уран заҳиралари халқаро стандарт бўйича баҳоланади - президент
Шавкат Мирзиёев “Навоийуран” корхонасини трансформация қилиш ҳамда Республикада аниқланган уран захираларини халқаро стандартларга асосан баҳолаш вазифасини қўйди.
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Навоийуран” давлат корхонасини трансформация қилиш, хорижий мутахассисларни жалб этиб, технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича
кўрсатмалар берди.
Узбекистонда сўнгги йилларда уран бўйича 27 та янги кон очилиб, барқарор хомашё базаси яратилган. <...> Уран захирасини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш, сўнгги технологиялар асосида рудадан уранни ажратиб олиш даражасини ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Давлат раҳбарижаҳон бозорида уран нархи барқарор ўсиб бораётгани, янги лойиҳаларда бу хомашёни қайта ишлаш ва қўшилган қиймат яратишга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
Ушбу мақсадга эриши учун соҳага малакали кадрлар кераклиги ҳам қайд этилди. Хусусан 300нафар ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш учун Зарафшон, Ангрен ва Ғузордаги техникумларда геологияга ихтисослашган йўналишларни кўпайтириш таъкидланди.
Янги ва истиқболли конларни тайёрлаш, уларга инвесторларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида “Янги кон” лойиҳа офиси ташкил этилади. Унинг устав капиталига 15 миллион доллар ажратилади. Ушбу лойиҳа офиси литий, алюминий, магний, графит ва бошқа нодир металларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.
Ундан ташқари, тақдимотда сув танқислиги муаммосини ҳал қилиш мақсадида ерости сув заҳираларидан ақл билан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Президент мутасадди ташкилотларга ерости суви захираларини кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.